ёхуд гиёҳвандликка қарши курашда масъулият бош мезон
Гиёҳвандликнинг мудҳиш оқибатлари тўғрисида кўплаб тарғибот тадбирлари олиб борилмоқда, мисоллар орқали тушунтирилмоқда. Шунча гап-сўздан кейин ҳам ўзига тўғри йўл танламаган, қонунга хилоф хатти-ҳаракатлар қилаётган кимсалар ҳамон орамизда учраётгани ачинарли. Яхшиси келинг, қўйидаги маълумотларни ўқийлик.
2018 йилнинг 10 ойи давомида туман ИИБ, туман ҳокимияти, маҳалла жамғармаси, ёшлар иттифоқи, жамоатчилик вакиллари ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар иштирокида гиёҳвандликка қарши курашиш борасида кенг кўламли тадбирлар олиб борилди. Жумладан "Ёшлар орасида гиёҳванд моддаларни тарқалишига қарши курашиш", "Қора-дори 2018 йил 1-босқичи", "Қора-дори 2018 йил 2-босқичи" тадбирлари шулар жумласидандир.
Туман ИИБ ходимлари томонидан гиёҳвандликка қарши курашишда 2018 йилнинг 10 ойи давомида 37 (ўтган йили 34)та гиёҳванд моддалари билан боғлиқ жиноятлар аниқланган. Ушбу жиноятлар таҳлил қилинганда 16 (ўтган йили 23) таси гиёҳвандлик воситаларини қонунга хилоф равишда ўтказиш, гиёҳванд моддаларини сақлаш эса 3 (ўтган йили 2) та, тақиқланган экинларни етиштириш 18(ўтган йили 9) тани ташкил қилган. Ушбу аниқланган жиноятлар натижасида 22 нафар фуқарога нисбатан жиноят иши қўзғатилган.
Тарғибот-ташвиқот ишларига сусткашликка йўл қўйилиши оқибатида айрим маҳаллаларда тақиқланган экинларнинг экиши кўпайганлиги айни ҳақиқатдир. Тақиқланган экинларни экиш жиноятлари таҳлил қилинганда Шўрбои, Қуйи Арабхона, Қавчинони боло, Янгиравот, Ипакчи, Дўстлик, Даштисўхта, Жўйисой, Қозиариқ, Қўшкўприк, Янгиобод ва Қозиқўрғон маҳаллаларида экилиб парваришлаб келинганлиги ҳолати аниқланиб, ушбу экинларни етиштирган шахсларга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов-суриштирув ишлари олиб борилган.
Хулоса, гиёҳвандликка қарши курашишда бефарқ бўлмайлик.
Туман ИИБ ахборот хизмати
Copyright © 2024. Гулобод тонги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.gulobodtongi.uz манбаи кўрсатилиши шарт.
Матнда хатолик топдингизми? Матнни танлаб CTRL+ENTER босинг.