Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқининг энг олий мақсади бу ёш авлоднинг ҳар томонлама баркамол бўлиб вояга етиши, хусусан, ижтимоий химояга муҳтож ёшларнинг сифатли таълим олиши, спорт билан шуғулланиши, ўз ташаббусларини ҳаётга татбиқ қилишларига амалий кўмак бериш, зарур шароитлар яратиш каби қатор вазифалар белгилаб қўйилган.
Мамлакатимизда кам таъминланган, эҳтиёжманд оилалар фарзандлари алоҳида эътиборда. Бундан кўзланган мақсад уларнинг келажакка бўлган ишончини мустаҳкамлаш, Ватанга бўлган меҳр-муҳаббатини ошириш, миллий ва умумбашарий қадриятлар руҳида камол топиши учун ёрдам беришдан иборат. Шунингдек, инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари олий қадрият ҳисобланади. Айниқса, ижтимоий ҳимояга муҳтож, кам таъминланган, боқувчисини йўқотган инсонларга ғамхўрлик қилиш бугун юртимизда олиб борилаётган ислоҳотларнинг асосини ташкил этмоқда. Юқоридаги фикрларимизни ҳаётда ўз исботини топиши мақсадида 2018 йил 1 декабр куни тумандаги Имконияти чекланган шахслар учун махсус ихтисослашган касб ҳунар коллежида таҳсил олаётган имконияти чекланган талабаларимиз, ана шундай меҳр-мурувватдан баҳраманд бўлдилар.
Ўтказилган тадбирда туман ҳокимлиги, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи туман Кенгаши раиси, касб ҳунар коллежи маъмурияти, ташкилот ва корхона раҳбарлари иштирок этишди.
Тадбир давомида сўзга чиққанлар бугун юртбошимизнинг халқпарвар сиёсати боис мана шундай хайрли ишлар амалга ошрилаётгани, юртимизда олиб борилаётган барча ислоҳотлар аҳоли турмуш шароитини яхшилаш, мамлакатда тинчлик ва фаровонлик бўлишини таъминлашга қаратилганлигини алоҳида таъкидлаб ўтдилар. Шунингдек ушбу тадбир давомида туман маданият бўлими ҳамда коллеж ўқувчиларининг бадиий чиқишлари ушбу тадбирни янада кўтаринки кайфиятда ўтказилишига сабаб бўлди.
Тадбир сўнгида туман Кенгаши ва ҳамкор ташкилотлар томонидан ёшларга эсдалик совғалари топширилди. Тадбир коллеж маъмурияти томонидани ёзилган байрам дастурхони атрофида давом этди.
Б.ШАРИПОВ
Copyright © 2024. Гулобод тонги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.gulobodtongi.uz манбаи кўрсатилиши шарт.
Матнда хатолик топдингизми? Матнни танлаб CTRL+ENTER босинг.