Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
www.gulobodtongi.uz

 
 

БАНКЛАР ХИЗМАТИ МИЖОЗЛАРГА МАЪҚУЛМИ?

Ўзбекистонда беш йиллик Ҳаракатлар стратегиясини Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йилида банклар фаолиятидаги ўзгаришлар, коррупция ва хизмат мавқеини суиистеъмол қилишга қарши кураш, адолатли жамият қуриш учун олиб борилаётган ишлар мунтазам назорат қилиб бориляпти.

Шу муносабат билан тизим раҳбарлари жойларда сайёр қабуллар ўтказиб, ижтимоий, иқтисодий, маиший муаммолар ва уларни ҳал қилишда амалий кўмак бераётирлар. Ўтган сентябрь ойининг 28-санасида “Агробанк” ва “Халқ банки” туман филиалларида ХАБ “ТРАНСТБАНК” бошқарув раиси ўринбосари З.М.Курганов, банкнинг Самарқанд филиали бошқарувчиси А.Ш.Мусаевлар иштирокида уюштирилган сайёр қабулда мижозлар билан мулоқот ўтказилди. Қабулда ташриф буюрганлар ўз муаммоларини айтиб, уларни ечишда амалий ёрдам беришларини сўрашди. Шу куни “Агробанк” туман филиали мижози - “Садинов Тўхтамурод ТСТ” фермер хўжалиги раҳбари С.Тўхтаевнинг ҳисоб рақамидаги маблағнинг бир қисмини нақд пул шаклида олиш масаласи жойида ҳал этилди.
Кўп тармоқли “Фазлиддин Султонов олмазорлари” фермер хўжалиги раиси Қ.Султоновнинг фермер хўжалигининг йиллик обороти 1 миллард сўмни ташкил этиши, банкнинг дебет оборот хизмат ҳақи эса 1 фоиз бўлиб, иложи бўлса уни 0,5 фоизга тушириш юзасидан қилган мурожаати ҳам кўриб чиқилиб ижобий ҳал этилиши айтилди.
Шунингдек, туман “Халқ банки”да уюштирилган сайёр қабулда ҳам ташриф буюрган мижозларнинг пенсия таъминоти, пулли хизматлардаги айрим муаммолар хусусида мурожаатлари тингланди ва ижобий жавоблар олишди.

Ўз МУХБИРИМИЗ


Последнее редактирование: 20/10/2017 11:27;   Просмотров: 1315
 
Для чтения текста нажмите эту кнопку