Бугунги кунда мамлакатимиздаги барча банклар халқимиз иқтисодиётини мустаҳкамлаш, ёш авлоднинг фаровонлигини оширишга қаратилган, уларнинг тадбиркорлигини имтиёзли кредитлари тизимини изчил йўлга қўйилиши билан банкларнинг давлат ва халқ ҳаётидаги ўрни ошиб бормоқда.
Бу ҳақда фикр юритганда, "Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 7 июндаги "Ҳар бир оила - тадбиркор" дастурини амалга ошириш тўғрисида"ги қарори асосида олиб борилаётган ишларни алоҳида таъкидлаш лозим. Зеро ушбу дастур мамлакатимизда тадбиркорликни жадал ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва фаровонлигини оширишда янги имкониятларни бошлаб бермоқда.
Туманимизда "Yoshlar - kelajagimiz" Давлат дастури асосида имтиёзли кредит олиб, ўз фаолиятларини бошлаётган ва давом эттираётган ёшлар жуда кўп. Жумладан, дастур ижроси учун 15 нафар ёшларга 4 миллиард 337 миллион сўмлик кредит ажратилди. Бундай кредитлар "Бадал Ашур Нур", "Акбаршоҳ - Бахтиёр" МЧЖ кабиларга берилди. Натижада 180 нафар ўғил-қизга янги иш ўринлари яратилди.
Ҳозирги кунда 2019 йили учун кредит олувчи ёш тадбиркорлар рўйхати шакллантирилмоқда. Хуллас, "Yoshlar - kelajagimiz" Давлат дастурининг ижросига туманимиздаги масъуллар янада жиддийроқ шуғулланадилар.
Р.НАИМОВ
Copyright © 2024. Гулобод тонги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.gulobodtongi.uz манбаи кўрсатилиши шарт.
Матнда хатолик топдингизми? Матнни танлаб CTRL+ENTER босинг.