- Муҳтарам юртбошимиз Шавкат Мирзиёев таъкидлаганидек, барчамиз жипслашиб, тинимсиз ўқиб-ўргансак, ишимизни мукаммал ва унумли бажарсак, замонавий билимларни эгаллаб, ўзимизни аямасдан олдинга интилсак, албатта, ҳаётимиз ва жамиятимиз ўзгаради, дея ўз кириш сўзи билан қабул жараёнини бошлади.
Халқ қабулхонаси мудири Илҳом Муродов. Барча ижро идоралари раҳбарлари, мутахассис ходимлар иштирокида ўтган ушбу қабул давомида 26 нафар фуқаро 40 дан зиёд муаммоли масалалари билан қатнашди. Мурожаатларнинг аксарияти уй-жой, иш, ичимлик суви, маиший газ баллони билан таъминлаш, симёғоч ва трансформатор, сув минорасини янгилаш, тадбиркорлик учун ер, кредит ажратиш, ички йўллар ва транспорт хизматини яхшилаш, оилавий низо ва қўшни, қариндошлар билан келишмовчиликни бартараф этишга алоқадордир. Соҳа мутасаддилари 3-15 кун давомида масалаларни жойида ўрганиб, қонуний ечим топиш бўйича тегишли топшириқларни олишди. Туманнинг Оҳалик, Пулимуғоб, Гулобод, Ўзбеккенти, Навбоғ сингари 20 га яқин маҳаллаларидан келган мурожаатчиларнинг талаб-истаклари белгиланган муддат ва тартибда ижро этилиши қатъий назоратга олинди.
Ўз мухбиримиз
Copyright © 2024. Гулобод тонги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.gulobodtongi.uz манбаи кўрсатилиши шарт.
Матнда хатолик топдингизми? Матнни танлаб CTRL+ENTER босинг.