Юртбошимиз Олий Мажлисга тақдим этган Мурожаатномасида ёшлар ҳақида сўз юритар экан, шундай дейди: «Ёшлар ҳақида гап кетганда, мен доим бир нарсани ўйлайман.
Мана, бугунги кунда қанчадан-қанча ёшларимиз чет элларда таълим олмоқда, меҳнат қилмоқда. Албатта, уларнинг орасида ўз йўлини топиб, бегона юртда ҳеч кимдан кам бўлмай яшаётганлари ҳам кўп. Лекин Ватан соғинчи ҳар қандай одамни ҳам қийнайди. Шунинг учун улар билан доимий алоқа ўрнатиш, уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, юртимизга қайтиш истагида бўлганларни қўллаб-қувватлаш бўйича ишларни кучайтиришимиз зарур».
Ҳақиқатан ҳам ҳаётга янгича ёндашиб ишлаётган, ўқиётган ёшларни нафақат қўллаб-қувватлаш, балки рағбатлантириш ҳам лозим. Шундагина улар ўзларига тегишлича хулоса чиқариб, янада фаолроқ ишлайдиган, барча тадбирларда ҳам қатнашадиган бўлишади. Буни мен ўз тажрибамда синаб кўрганман. Ўқувчиларни фанга қизиқтириш учун у билан яхши муомалада бўламан, ўқиган китоб ёки газетасини сўрайман ва ҳатто нималарга эътиборни қаратиши учун маслаҳатлар бераман. Қарабсизки, ўша боланинг дарсга қизиқиши ортади, ҳаётга теранроқ қарашга интилади. Гуруҳимда иқтидорли болалар жуда кўп. Меҳрангиз Тошқулова, Аълохон Маҳмудова, Рухсора Фарходова ва бошқалар худди шундай ёшлардан бўлиб, улар ўқишда ва жамоат ишларида доимо пешқадам.
Гапнинг лўндасини айтганда, ўқувчилар ўртасида давлатимиз раҳбарининг парламентга Мурожаатномасини ўрганиб чиқдиқ. Ундаги ҳар бир сўз бўйича баҳс-мунозаралар олиб борилди.
Мавлуда ТУРСУНҚУЛОВА,
Гулобод ижтимоий-иқтисодий коллежи ўқитувчиси
Copyright © 2024. Гулобод тонги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.gulobodtongi.uz манбаи кўрсатилиши шарт.
Матнда хатолик топдингизми? Матнни танлаб CTRL+ENTER босинг.