Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
www.gulobodtongi.uz

 
 

ҲАЁТ ДАВОМ ЭТМОҚДА

Инсоният бошига таҳдид солиб турган коронавирус деган бало туфайли бутун дунёда карантин тизими жорий этилган бўлиб, бир мунча қийнчиликларга дуч келинса-да, ҳаёт давом этмоқда. Одамларнинг бу оғир синовли кунларни сабр-тоқат, матонат билан енгиб, эртанги кун орзу-умидлари билан яшаётганлари, кайфиятларини кўриб, ҳар ҳолда кўнгиллар бир оз таскин топади. Дарҳақиқат, бугун том маънода ҳаёт учун кураш кетяпти десак муболаға бўлмайди. Халқимиз юксак ишонч билдириб, сайлаган биз маҳаллий Кенгаш депутатлари ҳам уларга хайрихох бўлиш, жойлардаги катта, кичик муаммоларни бартараф этишда баҳоли қудрат ўз ҳиссамизни қўшишга ҳаракат қилиб келмоқдамиз.

1. Ҳудудимизда тадбиркорликни йўлга қўйишда кўпгина шароитлар мавжуд бўлиб, бу айниқса, долзарб масалалардан саналган аҳоли бандлигини таъминланишида жуда муҳим ҳисобланади. Шунинг учун ҳам барча хонадонларда ўз томорқасидан самарали ва унумли фойдаланиш, кичик иссиқхоналар ташкил этиб, озиқ-овқат маҳсулотлари етиштиришни янада кўпайтириш ишларига алоҳида эътибор қаратилган. Шунингдек, маҳалларда хотин-кизларни ишга жалб қилиш мақсадида тикувчилик цехларини очиш, эркаклар ва аёллар сартарошхоналари, болалар ўйингоҳлари ташкил этиш борасида ҳам тадбиркорларимизга бир қатор таклифлар билдирилган.
2. Албатта дастур доирасида ҳам бир мунча ишлар амалга оширилди. Жумладан Обод маҳалласида 500 метр ички йўллар таъмирланиб, янги асфальт ётқизилди. Шунингдек, ҳудуддаги 200 га яқин хонадонларни тоза ичимлик суви билан таъминлаш борасида ҳам чора-тадбирлар кўрилмоқда. Кам таъминланган ҳамда эҳтиёжманд оилаларга "Саховат ва кўмак" умумхалқ ҳаракати ва ҳомийлар томонидан озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб бериляпти.
3. Айрим масалаларни ҳал этиш юзасидан тегишли ташкилот ва корхона раҳбарларига 4 та депутатлик сўрови билан чиқдим. Шулардан касалманд фуқаронинг мурожаати бўйича унинг сурункали касаллиги туфайли доимий ногиронлик нафақасига чиқариш учун туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи номига сўров юборгандим. Айни пайтда у ижобий ҳал этилиш арафасида. Бир сўз билан айтганда бугунги глобал вазиятдан соғ-омон чиқиб кетиш ва ҳаётимизни илгаригидек нормал изга солиб олиш учун барча имконият ва шароитлардан оқилона фойдаланиб, куч ва солоҳиятимизни аямаймиз.

З.РОФИЕВА, 21- Ангаролмос сайлов округидан халқ депутатлари туман Кенгаши депутати


Последнее редактирование: 01/07/2020 12:36;   Просмотров: 746
 
Для чтения текста нажмите эту кнопку