Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
www.gulobodtongi.uz

 
 

АЁЛЛАР - МАЪНАВИЙ РАҲНАМО

Туманимиз хотин-қизларининг ижтимоий-сиёсий ҳаётдаги ўрнини белгилаш, оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган, ногирон, кам таъминланган, ёрдамга муҳтож хотин-қизларни ҳуқуқий ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида турли мавзуларда 983 та тушунтириш-тарғибот, семинар-кўргазма, учрашув ва давра суҳбатлари ташкил этилди. Бу ҳақда туман ҳокимининг ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси Зулфия РОФИЕВА шундай деди:

– Аёлни эъзозлаш унга ҳурмат-эҳтиром кўрсатиш, қадим - қадимдан Шарқ ҳалқларига хос олижаноб хусусиятлардан биридир. Шу маънода мустақилликка эришган мамлакатимизда хотин-қизларнинг жамиятдаги ўрни ва мавқеини мустаҳкамлаш борасида давлат аҳамиятига молик тарихий ишлар амалга оширилмоқда. Фаолиятимиз давомида қўмитанинг иш режасига асосан 9 маротаба Бошқарув йиғилишлари, 12 маротаба Раёсат йиғилишлари ўтказилди. Қўмитанинг асосий иш йўналишлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, давлат дастурларига асосан Республика, вилоят Хотин - қизлар қўмитаси томонидан қабул қилинган дастур ва тадбирлари асосида олиб борилмоқда.
Биринчи навбатда оилада, оналар ва болаларнинг ижтимоий муҳофазасига, оилаларга берилаётган моддий ёрдамларни тўғри тақсимлашда, 2 ёшгача болалар учун нафақаларни тақсимлаш ишларини ўрганиб чиқиб, амалий ёрдамлар берилди. Туманда фаолият кўрсатаётган, "Маҳалла" хайрия жамоат фонди ва бошқа ҳомийлар томонидан ажратилаётган муравват ёрдамлари ўз эгалари, яъни ночор ва кам таъминланган оилаларга етиб бориши таъминлаб келинди.
Хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш, меҳнат шароитларини яхшилаш, хусусий ва оилавий тадбиркорликни ривожлантириб, ҳунармандчиликни кенг тарғиб этиш мақсадида бандликка кўмаклашиш маркази, корхона-ташкилот, муассасалар ва тижорат банклари билан ҳамкорликда бўш иш ўринлари ва меҳнат ярмаркалари ташкил этилди.
Бугунги ёш авлод тарбиясига ҳар қачонгидан ҳам катта эътибор берилмоқда. Бизнинг энг катта ишончимиз, мадад ва таянчимиз- бу ўсиб келаётган ёш авлоддир. Туманда 4 та касб ҳунар коллежлари, 54 та умумтаълим мактаблари, 34 та мактабгача таълим муассасалари фаолият кўрсатиб келмоқда. Уларда 56 мингдан зиёд қизларимиз таълим-тарбия олишмоқда.
Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси ташаббуси билан Республика бўйича ўқув муассасаларида жамоатчилик асосида ташкил этилган "Ораста қизлар" тўгараги, 2018 йилдан бошлаб "Қизларжон" клуби йўриқнома асосида туманимизда ҳам самарали фаолият кўрсатиб келмоқда.
Ҳар йили оиланинг тиббий маданиятини ошириш мақсадида"Соғлом оила-мустаҳкам жамият-барқарор мамлакат" шиори остида спорт мусобақалари ўтказилиб келинади.
Раҳбарлик лавозимида сидқидилдан ишлаб келаётган Шоҳистахон Негматова, Хурсаной Ғозиева, Дилором Асадовалар фахримиз.
Маҳаллаларда сидқидилдан ишлаб келаётган Жуйи Аббос маҳалласи мутахассиси Шиора Хафизова, Чоршанбе маҳалласи мутахассиси Флора Жабборова, Ўрташиқ маҳалласи мутахассиси Маҳфиза Ильясова, Қуйи Қайнама маҳалласи мутахассиси Лайло Мамедова ва бошқалар халқ ишончини оқламоқда.
Жойлардаги бошланғич хотин-қазлар қўмитаси раисларидан 16-сон умумтаълим мактаб ўқитувчиси Фарида Ахмедова, туман Халқ банкидан Сайёра Ғозиева, Шредер маҳалласидан Насиба Ахмедова каби юзлаб опа-сингилларимизни кўришимиз мумкин.
Илм-фан ривожига салмоқли ҳисса қўшган юртимиз фан фидойиси, Равонак маҳалласида яшовчи Кибриё Ҳасанова бизнинг фахримиз ҳисобланади.
Вояга етмаганлар ва хотин-қизлар ўртасида ўз жонига қасд қилиш ҳолати 2018 йилда 9 тадир. Ўз жонига қасд қилиш ҳолатлари кўпроқ Ўрта ва Юқори Арабхона, Захлик, Шўрбоича ва Чаман худудларида содир этилганлигини айтиш жойиз. Таҳлил қилиб кўрганимизда бу ҳодисаларнинг содир булиши кўпинча иродасизлик, рухий тушкунликка тушиш, назоратсизлик, ишсизлик, оиладаги ҳар хил низолар ҳамда баъзи касалликлар натижасида рўй бермоқда. Биз катталар болалар ва ёшлар тарбиясига бефарқ бўлмаслигимиз керак. "Мактаб - оила - махалла" ҳамкорлиги тўғри йўлга қўйилса, назорат ва талаб кўчайтирилса, айни муддао бўлар эди.
Бундай иллатлар содир этилмаслиги учун ҳар бир оилада соғлом муҳитни яратиш, ёшларни ҳаётга енгил қарашларини бартараф этишда кенг жамоатчилик биргаликда иш олиб бормоқлиги керак.
Кейинги пайтларда туманда 17-19 ёш оралиғида турмуш қуриш натижасида кўпгина ёш оналаримиз камқонлик касаллиги билан оғриб, ногирон болаларни туғилишига сабаб бўлмоқдалар.Бундай ҳодисаларнинг бош сабаби кашандалик, ичкиликбозлик, гиёҳвандлик бўлмоқда. Бизни ташвишга солаётган иллатлардан яна хотин-қизлар ўртасида жиноятчиликнинг кўпайишига айрим маҳалла фуқаролар йиғинларининг ходимлари ўз хизмат вазифасига эътиборсизлиги ва оилалардаги нотинчликлардан келиб чиқаётганлигидир.
2018 йил 9 ойида 54 нафар нотинч оилалар рўйхатга олинган бўлиб,
МФЙлар кесимида таҳлил қилсак:
Қорасув, Шалғамон, Навбоғ, Қозиариқ, Пулимуғоб, Гулобод, Шўрбои, Жуйи Аббос, Янгиариқ, Урганжи, Конигил, Найзатепа, Ўрта Арабхона, Юқори Чордара, Марказий Арабхона, Қуйи Арабхона, Миришкор ҳудудларида кўпроқ кузатилади. Нотинч оилалар деб рўйхатга тушган оилалар 1 йил мобайнида ҳисобда туришини инобатга олсак, айрим оилалар бундан 2 йил олдин оилавий жанжал билан ҳисобга олинган, ҳозирда тинч яшамоқда.
Ҳафтанинг пайшанба куни барча МФЙларда ҳуқуқбузарликлар профилактикаси куни доирасида жиноят содир этишга мойил, муқаддам судланган, жанжалкаш, нотинч ва ноқобил оилаларда тушунтириш-тарғибот ишлари олиб борилмоқда.
Туманда қайд этилган никоҳдан ажримлар сони 2018 йилнинг бугунги давригача 295 тани ташкил этиб, ажримлар Қорасув, Пулимуғоб, Юқори Арабхона, Юқори Туркман, Гулобод, Ўрта Оҳалик, Паст Оҳалик, Қумзор, Миришкор, Қўштамғали МФЙлари ҳисобига ошган.
Туманда ҳомиладор аёллар 2018 йил 9 ой давомида 4086 нафарни ташкил қилади.
Туғруқлар сони 2018 йил 9 ой давомида 4114 нафар бўлган оналар ўлими шу давр давомида қайд этилмаган.
Қизларни турмушга тайёрлаш бўйича олиб борилаётган ишларимиз ҳам қониқарли эмас, қиз бола дегани бўлажак она демакдир. Шунинг учун қиз болани маънавиятли қилиб вояга етказишда, унинг саломатлиги ва уддабуронлиги, эпчиллиги, ҳунар ўрганиши, касб танлаши соҳасида олиб борилаётган ишлар талаб даражасида эмас, натижада қизларни ёш турмушга бериш, яқин қариндош билан қуда бўлиш, йигит-қизлар саломатлигига эътибор бермасдан турмуш қуриш ҳолатлари кўплаб учраб турибди,оқибатда эса кўпгина оилалар бузилиб кетмоқда.
Никоҳланувчи шахсларнинг ҳуқуқий ва тиббий савиясини ошириш мақсадида ФХДЁ ходимлари МФЙ фаоллари билан ҳамкорликда қонуний никоҳдан ўтиш тартиб-қоидалари тўғрисида семинарлар ўтказиб борилмоқда.
Туманда мавжуд муоммолар, қўлланиладиган ечим ва кутилаётган натижа тўғрисида ўз нуқтаи назар ва режаларимиз бор.
Туманимиз халқининг маънавий раҳнамоси ва минбари бўлмиш «Гулобод тонги» газетаси орқали айтмоқчиман:
Ҳар бир кун, ҳар бир соат, ҳар бир дақиқа бизни тобора янги воқеалар, янгиликлар, бунёдкорлик ишлари ва эзгулик сари етакламоқда. Бу сафда, Сиз хотин-қизларни севимли газетамиз янгидан янги муваффақиятлар сари руҳлантиради. Туман Хотин-қизлар қўмитаси ва унинг фаоллари номидан , ўз номимдан Сизларга, оила ва жамоаларингизга Ватанимиз равнақи, мустақиллигимиз истиқболи йўлида олиб бораётган шарафли ва бунёдкорлик ишларингизда улкан муваффақиятлар, ўзларингизга эса сиҳат - саломатлик, эсон - омонлик, тинчлик-тотувлик тилаб қоламан.

Дилрабо НАСИМОВА ёзиб олди.


Дата добавления: 19/10/2018 14:55;   Просмотров: 999
 
Для чтения текста нажмите эту кнопку