Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
www.gulobodtongi.uz

 
 

ХОТИН – ҚИЗЛАРНИНГ ОИЛА, ФАРЗАНД ВА ЖАМИЯТ ОЛДИДАГИ БУРЧЛАРИ

      “Фарзандларимизни яхши хулқ эгалари қилиб тарбиялашимиз учун аввало, миллат оналари тарбия ва илм олишлари лозим”.

Абдурауф ФИТРАТ                                                                                     

      Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 21-декабрдаги “Оила ва хотин-қизлар қўмитасининг фаолиятини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-208-сон Фармон ва “Оилаларни мустаҳкамлаш ва хотин-қизларнинг фаоллигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-401-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида тумандаги Равонак касб-ҳунар мактабида “Янги Ўзбекистон – маърифатли жамият” шиори остида “Оналар ва қизлар” мавзуида маданий-маърифий тадбир ўтказилди. Тадбирни туман тарғибот гуруҳи раҳбари Ш.Ҳафизова очиб, навбати билан туман ҳокими ўринбосари, оила ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи М.Баратова, “Оқила аёллар” ташкилоти раҳбари Ш.Нематова, ИИБ хотин-қизлар масалалари бўйича инспектор, подполковник Л.Ҳамидова, туман бош отинойиси А.Раҳматова, касб-ҳунар мактаби хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳат кенгаш раиси Д.Ёрбекова ва талаба қизларнинг оналари, кекса онахон, тажрибали оқила аёллар тадбиркорлар, намунали оилалар вакилларига сўз берди.

      Дарҳақиқат, оналар фарзанд тарбиясида ҳамиша оилада муҳим ўрин тутганлар. Бола туғилишидан олдин, ҳатто жуфт танлаётган вақтдаёқ бўлажак онага эътибор қаратилади. Фарзанд туғилгандан кейин отаси иш ё бошқа сабаблар билан кўп вақт уйда бўлмайди, тарбияга доир зарур ўгитлар, кўрсатмалар берган ҳолда, асосий иши моддий таъминот бўлиб қолаверади. Илло, онасолиҳа бўлса, фарзанди келажакда буюк инсон бўлиб етишиши учун астойдил ҳаракат қилади. Агар “Нега фарзанд тарбияси ёлғиз менинг зиммамда бўлар экан?” дея у ҳам тарбия билан шуғулланмаса, нафақат бир боланинг, балки бутун бошли миллатнинг келажаги барбод бўлади. Улуғларимизнинг ҳаётларига назар соладиган бўлсак, уларнинг оналари. Ҳатто оталари вафот қилганда ҳам моддий таъминотни ўз зиммаларига олишган ҳам фарзанд тарбияси билан шуғулланишган. Йиллар давомида чеккан заҳмат натижаси ўлароқ Имом Аҳмад Имом Бухорий каби буюк инсонларни етиштирган.

      Аёл киши оиланинг, жамиятнинг кўркидир. Қизларнинг кўрки эса шарм-ҳаё, иффат, садоқат, рўзғор юритишдаги маҳорат, пазандачилик, ишбилармонлик, тежамкорлик, тадбиркорлик, маънавий-ахлоқий етукликдадир. Шунинг учун қиз бола Аллоҳ яратган бетакрор, сеҳрли мўжизадир. Фақат аёлгина инсонни яратиш қобилиятига эга. Қиз бола тарбияси ўта нозик масаладир. Халқимизда “онасини кўриб қизини ол” деган гап бор. Ёшлигидан қиз болани озодаликкка, ширинсуханликка, ўзидан катталарни ҳурмат-иззат қилишга ундаш лозим. Онасининг муносабати, уй тутишлари қандай бўлса, келгусида бу хислатлар  қизларга ўтади. Келгусида қизлар бўлажак она, ардоқли уй бекаси бўладилар. Биз қизларимизга ҳаётнинг паст-баландлигини енгиб ўтишларини уқтириб ўқитишимиз шарт. Миллий қадриятлар, урф-одатларимизни, кийиниш маданиятимизни ҳар бир қизимизга етказишимиз лозим. Бунинг учун қизбола дунёга келган кундан бошлаб ундаги жасоратни, аёллик латофатини, ҳамда уни  оиланинг фариштаси этиб тарбиялаб бориш зарур. Оилада борни йўқ қиладиган ҳам, йўқдан бор қиладиган ҳам аёл эканлигини унутмаслик керак. Халқимизда эрни эр қиладиган ҳам хотин, қаро ер қиладиган ҳам хотин деган мақол бор. Агарда аёл тежамкор, тадбиркор, уддабурон бўлса, оилада барака бўлади.  Исрофгарчиликка йўл қўймаслик борасида “Сарфагари сари оштон, беҳ аз савдогари Ҳиндустон деган” тожик халқ мақоли бор. Шунинг учун ҳам ота-онанинг ўғил бола тарбиясига нисбатан қиз бола тарбиясида масъулияти ниҳоятда каттадир. Қиз бола тарбияси бежиз давлат сиёсати даражасида бўлиб қолмаган. Президентимиз Шавкат Мирзиёев ҳам аёлларнинг тақдири учун масъулиятни оширишга даъват этаётганини унутмаслик керак.
      Президентимизнинг “Айниқса, қизларимизнинг саломатлигини асраш, уларнинг замонавий билим ва касб-ҳунарлар эгаси бўлиб вояга етиши, жамиятда муносиб ўрнини топиши учун биз барчамиз – ота – оналар, жамоатчилик, мутасадди раҳбарлар жавобгар ва маъсулиятимизни янада кучайтиришимиз зарур. Нега деганда қиз бола бўлғуси оила бекаси, келажагимиз эгасидр. Бугун биз уларга қандай таълим-тарбия берсак, эртага улар янги авлодимизга шундай тарбия беради” деган гапларига амал қилишимиз лозим.

      Оналар фарзандларини фақат бахт ҳаётга бошлайди, бургут каби бало-қазолардан, офат-кулфатлардан кўриқлайди,керак бўлса, жонини фидо қилишга тайёр туради. Айниқса, қизларни мустақил ҳаётга тайёрлашда онанинг ўрнини ҳеч ким боса олмайди. Ўзи билган , қурган ҳаёт мактабида орттирган тажрибасини, бисотидаги бор ахлоқ-одоб хазинасини, рўзғор-шунослик сир-асрорини қизидан аямайди ва унга ўргатади...

Шиора ҲАФИЗОВА


Последнее редактирование: 08/02/2024 14:00;   Просмотров: 763
 
Для чтения текста нажмите эту кнопку