Ҳаммамизга маълумки, бутун дунёда экологик муаммолар кескин тус олган ва мамлакатимизга ҳам бу соҳа долзарб аҳамиягга эга бўлган бир шароитда газетамизнинг таҳрир ҳайъати аъзоси, ЎзМТДП туман кенгаши раиси Раҳимжон Наимов туман табиатни муҳофаза қилиш инспекцияси бошлиғи Рустам Ниёзов билан учрашиб, мулоқот ўтказди. Қуйида ана шу мулоқот тафсилотини сиз азиз муштарийларга ҳавола қиламиз.
Мухбир: – Ватанимиз тараққиёти, халқимизнинг турмуш даражаси ва саломатлиги, экологик барқарорлик, атроф-муҳит муҳофазасини таъминланишига ҳам боғлиқ. Туманимизда ноёб табиий бойликларни асраб-авайлаш борасида қандай тизимли ишлар амалга оширилаётир?
НИЁЗОВ: – Бошқарув органлари фаолияти устидан жамоатчилик назоратини кучайтириш, уй-жойлар, кўчалар тозалиги, ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларига аҳолининг эътиборини жалб қилиш экологик барқарорликнинг тизимли кўринишидир.
Инспекция иш фаолиятини туман ҳудудида жойлашган корхона, ташкилот, муассаса, масъулияти чекланган жамият, фермер хўжаликлари билан Ўзбе-кистон Республикаси “Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги қонун ижросини таъминлаш, талабларини бузмаслик, тарғибот ва ташвиқот ишларини кенг оммага етказишга қаратилган.
Масалан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 12 майдаги ПК – 2529-сонли “2016 йил бошоқли дон экинлари ҳосилини йиғиштириб олиш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига асосан тумандаги 393 та фермерлар билан учрашиб, сомонни ёқиб ер устки қатламига зарар етказмаслик, шу билан бирга, атмосферага зиёнли моддаларни тарқатмаслик ҳақида тушунтириш ишлари олиб борилди. Натижада ҳудуддаги маҳаллалар, фермерларимизга сомонни пешма-пеш тозалаб олиш ва такрорий экинларни экиш бўйича амалий ёрдам кўрсатилди. Ёки Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 21 сентябрдаги 226-сонли “Симобли лампаларнинг ишлатиб бўлган ресурсларини тўплаш ва уларни утилизация қилишни ташкил этиш тўғрисида”ги Низом бўйича тумандаги ҳудудларимизда ишлатиб бўлган симобли лампаларни йиғиштиришни ташкиллаштириш ва уларни юридик шахсларга утилизация қилиш учун топшириш бўйича амалий ишлар бажарилди.
Тумандаги Гулобод ва Равонак коллежларида жамоатчилик билан ўқув семинарлари ўтказилиб, табиатни муҳофаза қилиш бўйича профилактик ишлар йўлга қўйилди.
– 2016 йилда маҳаллаларда 13 та режали рейдлар ўтказилиб, мансабдор шахслардан 1 953 600 сўм, 18 нафар фуқаролардан 2 344 320 сўм жарима ундирилди. Натижада тумандаги 3 та норасмий чиқиндихоналар тугатилди.
МУХБИР: – Туманимизда экотуризмни йўлга қўйиш борасида диёримиз ва ҳудудимизнинг флора ва фаунасини асраш қай аҳволда?
НИЁЗОВ: – Мамлакатимизда туризм ва экотуризмни ривожлантириш истиқболли масалалардан. Шу боис Тяншан-Олой-Помир тизма тоғларининг этагида жойлашган туманимизнинг Оҳалик, Миронқул ҳудудида экотуризмни йўлга қўйиш замон талабидир.
Шунга қарамай, мазкур ҳудудда жойлашган тоғ ва унинг сойлари атрофидаги ўсимлик, парранда, жониворларнинг кўпайишига эътибор берилмаяпти. Маҳаллий аҳоли, дам олувчиларнинг турли хил чиқинди – шиша синиқлари, бакалашка, салафан пакетларини тўкиб-сочишлари хунук оқибатларга олиб келмоқда. Натижада камёб ва йўқолиб кетиш хавфи остида турган ёввойи ўсимликни асраб-авайлаш алоҳида ёндашувни талаб этади.
Юртимизнинг флора ва фаунаси тўғрисида тўхталадиган бўлсак, бугунги кунда Ўзбекистон флорасини 4600 дан ортиқ ўсимлик турлари, 3000 дан ортиғи ёввойи ҳолда ўсувчи олий ўсимлик турлари бўлиб, мазкур ўсимлик турларининг 3243 таси камёб ёки йўқолиб кетиш хавфи остидаги турлардан.
Мамлакатимизнинг фаунаси 709 турдаги умурт-қали, шу жумладан 470 турдаги қуш, 109 турдаги сутэмизувчи, 64 турдаги судралиб юрувчи, 63 турдаги балиқ, 3 турдаги амфибия ҳамда 15000 турдан ортиқ умуртқасиз ҳайвонлардан ташкил топган.
Эндиликдаги мақсад экотуризм дастурига киритилган мавжуд ландшафтни, яъни Оҳалик, Мирон-қул каби тоғ этагидаги қишлоқларда манзарали, ёввойи, балхий тут ва бош-қа турдаги дарахтларни сақлаб қолиш ҳамда кўпайтириш, Дарғом канали атрофида дендрари – яшил иҳота ҳудудни ташкил этиш, “Омонбобо” фермер хўжалигида сувни тозалаш иншоотини қуришдан иборат.
Copyright © 2024. Гулобод тонги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.gulobodtongi.uz манбаи кўрсатилиши шарт.
Матнда хатолик топдингизми? Матнни танлаб CTRL+ENTER босинг.