Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
www.gulobodtongi.uz

 
 

АСОСИЙ ФАОЛИЯТ - КЎМАК БЕРИШ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 26 июндаги Давлат солиқ хизмати органлари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги ПҚ-3802-сонли қарорига асосан Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг "Республика ахборот-маслаҳат маркази" ва "Солиқ декларацияларини қайта ишлаш маркази" давлат унитар корхоналари негизида "Солиқ-сервис" давлат унитар корхонаси ва унинг ҳудудий марказлари тузилган.

Қарор талаблари асосида "Солиқ-сервис" ДУКнинг асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгиланган:
Солиқ тўловчиларга солиқ мажбуриятларини бажаришда техник жиҳатдан кўмаклашиш, шунингдек, ҳисоботлар ва декларацияларни қабул қилиш бўйича солиқ тўловчиларга хизмат кўрсатиш юзасидан давлат солиқ хизмати органларига амалий ёрдам бериш;
Давлат солиқ хизмати органларининг автоматлаштирилган ахборот тизимини техник, дастурий ва ахборот таъминотини бошқариш;
Давлат солиқ хизмати органлари фаолияти натижасида юзага келадиган ҳужжатларни қоғоз ва электрон шаклда марказлашган ҳолда архивда сақлаш;
"call-марказ" махсус сервиси орқали аҳолига ахборот хизматларини кўрсатиш;
Солиқ тўловчиларни электрон ҳисоб варақ-фактураларни юритиш қоидалари бўйича ўқитиш, уларга солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатлари нормаларини етказиш;
Ахборотни ҳимоя қилиш тадбирларини амалга ошириш;
Давлат солиқ хизмати органлари ходимларининг билим ва малакасини ошириш.
Бугунги кунда "Солиқ-сервис" ДУКнинг Самарканд туман филиали томонидан туманимиздаги жисмоний шахслар ҳамда юридик шахсларга уларнинг солиқ қонунчилиги доирасида ишларида амалий кўмак бериш борасидаги ишлар ташкил қилинмоқда. Хусусан, аҳоли томонидан солиқ тўловчини идентификацион рақамини олиш ҳамда жисмоний шахсларнинг ер ва мол-мулк солиқлари бўйича қарздорлиги мавжуд эмаслиги тўғрисидаги мурожаатлари зудлик билан ҳал қилиниб, кўп вақтни олмасдан уларга тегишли ҳужжатлар чоп этиб берилмоқда.
Худди шундай янги таҳрирдаги Солиқ кодекси қабул қилиниши юзасидан солиқ қонунчилигига киритилган ўзгаришлар бўйича ҳам юридик шахслар томонидан қилинаётган мурожаатлар ижобий ҳал қилиниб, уларга солиқ қонунчилиги доирасида тушунтиришлар берилмоқда. Фақат жорий йилнинг 2 ойида бўлим томонидан 503 та фуқарога СТИР рақами берилди Шунингдек, 125 та фукарога ер ва мол-мулк солиқлари бўйича қарзи йўқлиги тўғрисида маълумотнома, 140 та юридик шахсга солиштирма далолатнома, 4 та солиқ тўловчига солиқ қонунчилиги юзасидан ёзма тушунтириш ва 256 та солиқ тўловчига оғзаки тушунтиришлар берилиб, мурожаат қилганлар масаласи ҳал бўлишига эришилди.
Янги таҳрирдаги Солиқ кодексига киритилган ўзгартиришларнинг аксарият қисми инсофли солиқ тўловчиларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилинишини кучайтиришга йўналтирилган.
Мазкур ўзгаришлар ва бошқа киритилган янгиликлар албатта мамлакатимизда тадбиркорликни ривожлантиришни таъминлаш ва уларга амалий ёрдам кўрсатиш натижасида аҳолини янги иш уринлари билан таъминлашга олиб келиши муқаррардир.
Қарор асосида солиқ тўловчилар ўз солиқ мажбуриятларини ихтиёрий бажариши, бизнесни қонуний, шаффоф ва қулай юритиш учун мақбул шарт-шароитлар яратиш, солиқ тўловчиларнинг қониқиш даражасининг ошишини таъминлаш мақсадида "Солик-сервис" ДУК Самарқанд туман филиали томонидан юридик ва жисмоний шахсларга белгиланган вазифалар доирасида тегишли ишларни амалга ошириш давом эттирилади.

Д.РаҲмонов,
туман ДСИ ташкилий ишлар ва назорат бўлими бошлиғи


Последнее редактирование: 19/03/2020 15:47;   Просмотров: 747
 
Для чтения текста нажмите эту кнопку