Ўзбекистон пахтачилик соҳасида етакчи мамлакатлардан бири саналади.
90-йилларда юртимизда етиштирилган жами пахта толасининг атиги 7 фоизи ўзимизда қайта ишланган бўлса, юртимизда ишлаб чиқариш корхоналари сонининг кескин ошиши мустақиллик йилларида бу борадаги кўрсаткич 6 баробардан зиёд кўпайишига олиб келди ҳамда бугунги кунда жами пахта ҳосилининг ярмини мамлакатимизда қайта ишлаш имкони яратилди. Пахта – бизнинг ризқу рўзимиз. Эгнимиздаги кийим-бош, таомни лазиз қиладиган мой ва кундалик ҳаётимизда фойдаланадиган зарур буюмлар ҳам айнан пахтадан тайёрланади.
Туманимиз аҳлининг асосий фаолияти сабзавотчилик, узумчилик ва боғдорчилик маҳсулотлари етиштиришга қаратилган бўлса-да, у пахта ўстириш, умуман, деҳқончиликнинг бу тури фермер ва мутахассисдан нақадар мураккаб ва оғир меҳнатни, чуқур билим ва тажрибани, она еримизга меҳрини бериб, тупроқ билан тиллашиб яшашни, мухтасар қилиб айтганда кундалик фидойиликни талаб қилишини яхши билади.
Халқимизнинг қадимий қадриятларидан бири бу ҳашардир. Аждодларимиз бу анъанани доимо улуғлаганлар. Халқимизнинг бой тарихи, миллий ўзлигимизни намоён этувчи ҳашарнинг туб замирида аждодларимизнинг инсонийлик, меҳр-оқибат, ўзаро ҳамжиҳатлик, юртга муҳаббат каби эзгу фазилатлари мужассам.
Ҳар йилгидек бу йил ҳам ҳимматли юртдошларимиз пахтакорларга ёрдам бермоқдалар.
Пахта халқимизнинг ифтихори ризки, миллий бойлиги экан, уни нест-нобуд қилмай, асраб авайлаб йиғиштириб олиш барчамизнинг фуқаролик бурчимиздир. Бирорта чаноқни ҳам увол қилмасдан хозирги ғанимат кунларда пахтакорларга ёрдам берайлик. Элим деб, юртим деб ёниб яшаётган пахтакорларимизга ватан хирмонини бунёд этишда омад ва барака тилаймиз. Бу умумхалқ ҳашарида ўзимизнинг муносиб ҳиссамизни қўшайлик, азизлар!
Copyright © 2024. Гулобод тонги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.gulobodtongi.uz манбаи кўрсатилиши шарт.
Матнда хатолик топдингизми? Матнни танлаб CTRL+ENTER босинг.