Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
www.gulobodtongi.uz

 
 

АРХИВГА ЭЪТИБОР-ТАРИХГА ЭЪТИБОР

Мамлакатимизда мустақиллик йилларида бошқа соҳалар каби архив ишини ривожлантиришга ҳам жиддий эътибор қаратилди. 1999 йилда Ўзбекистон Республикасининг «Архив тўғрисида»ги қонуни билан қилинганлиги, 2010 йилда эса мазкур қонунга ўзгартиришлар киритилиб, «Архив иши тўғрисида»ги қонуннинг амалга киритилиши, Вазирлар Маҳкамасининг соҳага оид бир нечта қарорлари чиқарилганлиги ана шундай эътиборнинг яққол исботидир.

Туман давлат архиви Тайлоқ, Ургут, Самарқанд туманлари ҳамда Самарқанд шаҳри фуқароларига хизмат кўрсатади. Асосий иш турларимиз ҳужжатларни жамлаш, сақлаш, ҳисобга олиш ва улардан фойдаланишдан иборатдир. Жорий йил биринчи чорагида белгиланган иш режалари ортиғи билан адо этилди. Ташкилот, корхона ва муассасалар ҳужжатларини шартнома асосида тартибга келтиририш гуруҳи архивчилари томонидан 4172 сақлов бирлигидаги ҳужжатлар тартибга келтирилди ва қабул қилинди. Архивда сақланаётган 4549 сақлов бирлигидаги бошқарув ва шахслар ҳаётига оид ҳужжатлар рўйхати такомиллаштирилиб, уларга қайта ишлов берилди. Умуман ташкилотимизда 150 000 (бир юз эллик) сақлов бирлигидаги ҳужжатлар мавжуд бўлиб, улардан 6451 сақлов бирлиги ҳужжатлари экспертиза қилинди, тарихий қадр-қимматини йўқотган 131 сақлов бирлиги ҳужжатлар эса йўқ қилишга ажратилди. Ўтган вақт мобайнида жисмоний ва юридик шахслар томонидан 7135 та ижтимоий-ҳуқуқий мавзудаги сўров тушган бўлиб, уларнинг барчаси ижобий ҳал этилиб ва ўз вақтида сифатли жавоб берилди. Ҳафтасига уч кун, яъни душанба, чоршанба ва жума кунлари Жисмоний ва юридик шахслар томонида ёзилган сўровлар қабул қилинмоқда, сешанба ва пайшанба кунлари бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлими ходимлари келиб, туман архиви томонидан берилган фуқароларнинг иш стажлари ва ойлик маошлари тўғрисидаги маълумотларни текшириб, далолатномалар тузиляпти. Хулоса қилиб айтганда, масъулиятни чуқур ҳис этган ходимларимиз ўз вазифаларига сидқидилдан ёндошиб, фуқароларимиз ҳурматига сазовор бўлмоқдалар.

Д.КАДИРОВ,
туман давлат архиви директори


Дата добавления: 14/06/2019 16:23;   Просмотров: 779
 
Для чтения текста нажмите эту кнопку