Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 1 ноябрдаги “ “Электр энергиясидан фойдаланганлик учун ҳисоб-китоб қилиш механизмини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги 511-сонли” Қарори етказиб берилган электр энергияси учун ҳисоб-китоб қилиш соҳасидаги аҳволни тубдан яхшилаш, тўловларнинг тўлиқ ва ўз вақтида амалга оширилишини таъминлаш ҳамда берилган электр энергияси учун истеъмолчилар қарзларининг кўпайишига йўл қўймаслик, ҳам электр энергияси етказиб берувчиларнинг, ҳам истеъмолчиларнинг шартномавий мажбуриятларга риоя этилиши учун жавобгарлигини ошириш мақсадида қабул қилинган.
Мазкур қарорга асосан2005 йил 1 январдан бошлаб солиқлар ва бюджетга мажбурий тўловлар ўз вақтида тўланмаганлиги учун жавобгарликка тортишнинг белгиланган тартиби истеъмол қилинган электр энергияси учун муддати ўтказиб юборилган тўловларга йўл қўйган юридик шахсларга татбиқ этилган. Карор билан юридик шахслар томонидан истеъмол қилинган электр энергияси учун муддати ўтказиб юборилган қарзлар “Ўзбекэнерго” давлат-акциядорлик компанияси бўлинмалари томонидан ҳар ойда тақдим этиладиган тўлов талабномалари тўғрисидаги реестрлар бўйича юридик шахс рўйхатдан ўтказилган жойдаги давлат солиқ хизмати органлари томонидан сўзсиз тартибда ундириб олиниши белгилаб қўйилган бўлиб, бу борада туман Давлат солиқ инспекцияси томонидан муайян ишлар амалга оширилган.
Жорий йилнинг ўтган 5 ойида (1 июнь ҳолатига) 219 та муддати ўтган қарздорликка йўл қўйган истеъмолчиларнинг 2,2 млрд.сўмлик қарзлари бўйича реестрлар қабул қилинган. Реестрлар асосида солиқ идоралари томонидан 59 735,62 минг сўмлик муддати ўтган қарздорликка эга бўлган 11 та субъект юзасидан Хўжалик судига аризалар киритилган 35 та истеъмолчи 85 368,7 минг сўмлик қарзларини солиқ идораси томонидан Хўжалик судига ариза киритилгунга қадар ихтиёрий равишда тўлаб берган. 2017 йил бошидан 26 та 176 066 минг сўмлик, қарздор улгуржи истеъмолчилар тармокдан узилган. Шунингдек, туман Давлат солиқ инспекцияси томонидан юқорида кўрсатилган ижроси юзасидан тумандаги Зарафшон ва Дўстлик ЭТКларнинг мансабдор шахсларига нисбатан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённомалар расмийлаштирилиб, белгиланган тартибда 2.9 млн сўмлик маъмурий жаримага тортилган.
Шаҳбоз АЗИЗҚУЛОВ, туман ДСИ ходими
Copyright © 2024. Гулобод тонги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.gulobodtongi.uz манбаи кўрсатилиши шарт.
Матнда хатолик топдингизми? Матнни танлаб CTRL+ENTER босинг.