Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
www.gulobodtongi.uz

 
 

ҲАРАКАТГА ЯРАША НАТИЖА

Халқ депутатлари туман Кенгаши депутати, газета бош муҳаррири Н.Каримов “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонунга биноан банк ишларининг бориши, аҳолига қандай янги хизматлар кўрсатилаётгани борасида сўровнома юборганди. Яқинда ана шу сўровномага “Агробанк” АТБ Самарқанд филиали бошқарувчиси С.Қулматов жавоб ёзиб юборди. Қуйида ушбу жавоб хати билан Сиз азиз муштарийларни таништирамиз.

– 2017 йилни мамлакатимиз раҳбари томонидан “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” дея эътироф этилиши билан банк раҳбар ва масъул ходимлари жойларга чиқиб фуқаролар, кичик бизнес ҳамда тадбиркорлик субъектлари вакиллари иштирокида мулоқотлар ўтказишди,-дейди С.Қулматов. –Туманнинг “Янгиариқ”, “Паст Оҳалик”, “Ўрта Оҳалик” “Гулобод”, “Бадал” маҳалла фуқаролар йиғинларида ўтказилган сайёр қабулларда халқ дарди тингланди ва шунга мувофиқ кўмак ҳам берилди. Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш ҳамда чорвачилик, паррандачилик, балиқчилик, асаларичилик, иссиқхоналар қуриш бўйича банк томонидан ажратиладиган имтиёзли кредитлар ҳақида батафсил тушунчалар бериб ўтилди. Бундан ташқари банк пластик карточкаларидан фойдаланиш ва унинг афзалликлари тушунтириб берилди.
Филиалимиз томонидан жорий йилнинг ўтган етти ойи давомида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан рўйхатдан ўтказилган “Тижорат банклари томонидан шахсий ёрдамчи хўжаликларга қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш учун микрокредитлар бериш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 2-банди талаблари ижросини таъминлаш учун туман ҳудудидаги маҳаллаларда яшовчи 225 та фуқарога чорвачилик, паррандачилик, ҳар хил уруғлар, мевали дарахтлар сотиб олиш ҳамда иссиқхоналар қуриш бўйича жами 1 млрд. 404 млн. 400 минг сўм кредит маблағлари ажратилди. Чакана савдо ва пуллик хизмат кўрсатиш соҳаси фаолиятини ривожлантириш мақсадида 2 млрд. 154 млн сўм, фермер хўжаликларига картошка уруғлари сотиб олиш мақсадида 481 млн. 300 минг сўм, олий ўқув юртларида ўқиётган талабалар учун 96 млн. 100 минг сўм талаба кредити, коллеж битирувчилари учун 20 млн. сўм, автомобил сотиб олиш учун 49 млн. 100 минг сўм жами 2 млрд 800 млн. 500 минг сўм миқдорида кредит маблағлари ажратилди.
Ўзбекистон республикаси Президентининг 2017 йил 18 апрелдаги “Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш тизимини бошқаришни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ижросини таъминлаш мақсадида Гулобод қўрғонида жойлашган “Гулобод” уй-жой мулкдорлари ширкатига қарашли икки қаватли уйларнинг том қисми, фасади ва йўлакчаларни қайта таъмирлаш учун жами 230 млн. сўм кредит маблағлари ажратиб берилди. Шунинг билан бирга аҳолидан 4 млрд. 7 млн. 100 минг сўм омонат маблағлари жалб қилиниб, ушбу маблағлар учун жами 126.8 млн. сўмлик фоиз тўловлари тўлаб берилган
Ҳозирги кунда филиал томонидан “Гролюкс” муддатли омонат турига муддати бир йил, фоиз ставкаси 20% омонат ҳисобрақами очишга қўйиладиган минимал талаб 1,0 млн. сўм, яна шу турдаги омонатга муддати 3 ойдан 6 ойгача, фоиз ставкаси 20% омонат ҳисобрақамини очишга қўйиладиган минимал талаб 100,0 минг сўм, “Ифтихор-2017” жамғарма омонат турига муддати 6 ойдан 12 ойгача, фоиз ставкаси 20% очиш учун қўйиладиган минимал талаб 100,0 минг сўмлик омонат турлари мавжуд. Бундан ташқари 20 дан ортиқ муддатли ҳамда жамғарма омонат турлари бор бўлиб, уларга нақд ва нақд пулсиз шаклида маблағлар қабул қилинмоқда.

Н.МЕҲРАНГИЗ


Дата добавления: 01/09/2017 16:12;   Просмотров: 1298
 
Для чтения текста нажмите эту кнопку