Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 9 октябрдаги «Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларининг ҳуқуқларини ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, қишлоқ хўжалиги экин майдонларидан самарали фойдаланиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора - тадбирлари тўғрисида» ги Фармони ҳамда «Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб - қувватлаш йили» Давлат дастурида белгилаб берилган устувор вазифаларнинг ижросини таъминлаш мақсадида вилоятимизда фермерлик ҳаракатига, хусусан ёш фермерлар ва фермерлик ҳаракатига қизиқувчи ёшларни қўллаб - қувватлаш юзасидан муайян ишлар амалга оширилмоқда. Шу муносабат билан яқинда 12 - сон болалар мусиқа ва санъат мактабида «Ҳоким ва ёш фермерлар» учрашуви бўлиб ўтди.
Унда 50 дан ортиқ ёш фермерлар, 120 яқин фермерчилик ҳаракатига қизиқувчи ёшлар иштирок этди.
Дастлаб бу ерда фермер, ҳунарманд ва тадбиркорлар томонидан етиштирилган маҳсулотлар намойиши бўлиб ўтди. Туман ҳокимининг ёшлар сиёсати бўйича ўринбосари Р.Ражабов, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи туман Кенгаши раиси М.Баратова, туман давлат солиқ инспекцияси раҳбари Ш.Аслиев, касб - ҳунар коллежлари раҳбарлари туманда фермерчилик ҳаракатини юксалтириш, унга кўплаб ишбилармон ёшларни жалб этиш лозимлиги хусусида гапиришди. Айни пайтда вилоятда жами 21346 та фермер хўжалиги рўйхатга олинган бўлиб, шундан 446 тасини 30 ёшлилар ташкил этади.
Хуллас, туман ҳокимининг беғараз ёрдами ва кўмаги билан ёш фермерлар ҳамда тадбиркорлар сони кундан-кун ортиб бормоқда.
Н.МАЛЛАЕВА, жамоатчи мухбир
Copyright © 2024. Гулобод тонги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.gulobodtongi.uz манбаи кўрсатилиши шарт.
Матнда хатолик топдингизми? Матнни танлаб CTRL+ENTER босинг.