Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
www.gulobodtongi.uz

 
 

ҲАРАКАТ ХАВФСИЗЛИГИ ДОИМО КЕРАК

Автомобилсозликнинг жадал ривожланиши туфайли транспорт воситалари сони йилдан-йил ортиб бораяпти. Шунинг учун йўл ҳаракати билан боғлиқ ҳар қандай кўнгилсизликнинг нохуш ҳолатнинг олдини олишда туман ички ишлар бўлими йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлинмаси жамоаси катта жонбозлик кўрсатиб ишламоқдалар. Мухбиримизнинг бўлинма бошлиғи майёр А.Ҳ.Нормаматов билан суҳбати ҳам шу хусусда бўлди.

- Ҳозирги пайтда транспорт воситалари оқимини янада самарали бошқариш ва йўл ҳаракати хавфсизлиги даражасини сифат жиҳатдан яхшилаш мақсадида анча чора-тадбирлар амалга ошириб келинмоқда, - дейди Алишер Нормаматов, - Муҳтарам Юртбошимизнинг 2017 йил 22 декабрдаги Олий Мажлисга Мурожаатномасида ички ишлар органлари олдига ҳам кўп вазифалар қўйилди ва улар амалга оширилмоқда.
- Алишер Ҳамзақулович, туманда ходимларингиз томонидан шу йилнинг ўтган 5 ойи давомида, жиноятчилик ҳамда йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш, йўлларда ҳаракатланиш хавфсизлигини таъминлашдаги ишлари тўғрисида ҳам гапириб берсангиз.
- Аҳил жамоамиз томонидан жиноятчилик ҳамда йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш, йўлларда ҳаракатланиш хавфсизлигини таъминлаш мақсадида иш-режа асосида қатор ишлар бажарилди. 2018 йил 5 ойи давомида 1528 нафар ҳайдовчига нисбатан маъмурий чоралар кўрилди. Шу жумладан: 43 нафар ҳайдовчи транспорт воситасини спиртли ичимлик истеъмол қилган ҳолда, 198 та одам ташиш қоидасини, 2 нафар ҳайдовчи қувиб ўтиш қоидасини, 9 нафар ҳайдовчи светофордан ўтиш қоидасини, 136 нафар ҳайдовчи йўл белгисига, 70 нафар ҳайдовчи транспорт воситасини ҳайдовчилик гувоҳномасисиз бошқарганлиги аниқланиб уларга тегишли жазо чоралари белгиланди. Шунга қарамасдан 5 нафар ҳайдовчи давлат белгисисиз транспорт воситасини бошқарган, 8 нафар ҳайдовчи сигнал бериш қоидасини бузгани, 71 нафар ҳайдовчи эса транспорт воситасини носоз ҳолда бошқаргани ҳам кўзга ташланмоқда. «Ўзавтодарётранс» агентлиги ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган 12 марта тадбир-рейдлар давомида йўловчи ташувчи уюшмаларга аъзо бўлмасдан, лицензия ва бошқа ҳужжатлар олмасдан ўз шахсий транспорт воситалари билан аҳолига пуллик хизмат кўрсатиб тадбиркорлик билан шуғулланаётган 78 нафар ҳайдовчи аниқланди ва уларга қўшма баённомалар расмийлаштирилиб, солиқ инспекциясига юборилди. Бундан ташқари 27 та йўл транспорт ҳодисалари рўйхатга олиниб, 6 киши вафот этган, 23 киши турли хилдаги тан жароҳатлари олиб касалхоналарга ётқизилгани ҳам аниқланди.
- Қизиқ, туман ҳудудида қанча техника воситалари бор?
- Мавжуд 375 та автохўжалик, ташкилот, корхона, фермер хўжаликлар ҳамда шахсий фирмаларда 1363 та турли хилдаги транспорт воситалари, 40 та мототранспорт, жисмоний шахсларга тегишли 23140 та турли хилдаги транспорт воситалари ҳамда 48 та мототранспортлар мавжуд бўлиб, жисмоний шахсларга тегишли 4796 та шахсий транспорт воситалари техник кўрикка тақдим этилди. Ходимларимиз томонидан йўл транспорт ҳодисаларининг олдини олиш, йўлларда ҳаракатланиш хавфсизлигини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 14 март кунидаги ПҚ-2833 сонли «Пайшанба» «Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси куни» туман ҳудудида жойлашган йўловчи ташувчи уюшмаларда 44 марта, автохўжаликларда 35 марта, ташкилотларда 64 марта, маҳаллаларда 63 марта, мактаб ва мактабгача таълим муассасаларида 101 марта йиғилишлар ўтказилиб, профилактик ишлар олиб борилди ҳамда рўзномаларда 3 марта мақолалар чоп этилди.
Туманимиз ҳудудида жами 275 км автомобил йўллари мавжуд, булар 73 км Халқаро аҳамиятга молик, 8 км Республика аҳамиятига молик, 103 км вилоят аҳамиятига молик ва 91 км маҳаллий аҳамиятга молик автомобил йўлларидир.
Йўл ҳаракати қоидаларини бузганликлари, транспорт воситаларини маст ҳолда бошқарганликлари учун ҳайдовчиларнинг иш ва яшаш жойларига 137 та «Тақдимнома» юборилди.
Туман ҳудудида ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш, йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш мақсадида Халқаро ва давлат аҳамиятидаги автомобил йўлларини ихтисослаштирилган таъмирлаш-фойдаланиш давлат корхонаси директори номига 1 та тақдимнома, 4 та ёзма кўрсатма, туман ҳокимига 6 та тақдимнома, вилоят ИИБ ЙҲХБ 2-чи отряд командирига 4 та тақдимнома, туман йўл хўжалиги пудрат таъмирлаш фойдаланиш корхонаси директорига 1 та тақдимнома, 7 та ёзма кўрсатма берилди.
- Йўл патруль хизмати инспекторларининг фуқаролар билан мулоқот жараёнини қайд этиш имконини берадиган видеокузатув камералари билан таъминлаш борасида қандай ишлар олиб борилмоқда?
Туман ҳудудидан ўтувчи Халқаро ва давлат аҳамиятли автомобил йўлларда оғир оқибатли йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш мақсадида А-378 «Самарқанд-Қарши» автомобил йўлининг 7.5 км.да, М-37А Самарқанд Ҳалқа автомобил йўлининг 4 км.да ҳамда М-39 «Тошкент-Термиз» автомобил йўлининг 1095 км.да «Ласетти» русумли автомашина макетига ўрнатилган 4 дона «Муляж» лар ҳамда «Самарқанд-Қарши» автомобил йўлининг 3 км.да 16 мактаб олдида ва Туркман маҳалласида «Светофор» мосламаси ўрнатилди.
Туман ҳудудидан ўтувчи А-378 «Самарқанд-Қарши» автомобил йўлининг 8 км.да, М-37А Самарқанд Ҳалқа автомобил йўлининг 0 км.да ҳамда М-39 «Тошкент - Термиз» автомобил йўлининг 1095 км.да ёниб ўтувчи (маргаюший) светофор ўрнатилди. Шунингдек, Халқаро ва давлат аҳамиятли автомобил йўлларида оғир оқибатли йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш мақсадида А-378 «Самарқанд - Қарши» автомобил йўлининг 7 км. 12 км. ҳамда 14 км.ларида М-39 «Тошкент-Термиз» автомобил йўлининг 1083 км.да йўлнинг ҳар иккала томонидан, 1098 км. ва 1100 км.ларида тезликни ўлчовчи «Радар»мосламалари ўрнатиб, ишга туширилган.
- Ғалла-ризқ-рўзимиз. Сизнинг бўлим ходимлари ушбу мавсумни уюшқоқлик билан ўтказиш учун нима ишлар қилмоқдалар?
Туман ҳудудида «Ғалла-2018» мавсумида дон ташиш ишларида қатнашадиган барча техникалар, шу жумладан, юк ташувчи транспорт воситаларининг техник ҳолати такроран текширувлардан ўтказилиб, иловада келтирилган шаклда рақамланиб автомобилларнинг ўнг томонидан «Ғалла-2018» сариқ рангли плёнкалар ёпиштирилди.
«Узавтотранс» агентлигининг «Хуршед транс» ҳамда «Ситорабону универсал инвест» МЧЖ юк ташиш билан шуғуллантувчи, шунингдек, «Уздонмаҳсулот» АЖ нинг ҳудудий бўлими вакиллари билан дон-ташиш бўйича шартномалар тузилди.
Туман ҳудудида «Ғалла-2018 мавсумига 14 та комбайнга 70 дона юк ташувчи транспорт воситалари беркитилди ва 20 та транспорт воситалари захираси ташкил этилди. Ушбу транспорт воситаларининг техник ҳолатлари текширувлардан ўтказилиб, уларга «Самарқанд-№» билдирувчи рақам белгилари ҳамда автомашиналарнинг ўнг томон ойнаси «Ғалла-2018» Сариқ рангли плёнкалар, фотоалбомлар ташкил этилди. Ғаллани тез ва ўз вақтида йиғиштириб хирмонга етказиш шарафли ва масъулиятли вазифадир.
- Алишер Ҳамзақулович, ниҳоят сизнинг истакларингиз?
- Йўл қоидаси - умр фойдаси. Шунинг учун ҳайдовчи ва йўловчилар амалдаги қонун-қоидаларга қатъий риоя қилишлари ҳам қарз, ҳам фарз. Ҳаммага оқ йўл тилайман.

Суҳбатни Зоҳир Ҳасанзода ёзиб олди.


Дата добавления: 22/06/2018 15:30;   Просмотров: 1139
 
Для чтения текста нажмите эту кнопку