Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
www.gulobodtongi.uz

 
 

ҲАР БИР ОИЛА ЭЗГУ МАҚСАДЛАР САРИ

Миллий қадриятларимизни ўзида мужассам этган азалий урф-одатларимизнинг асрлар оша авлоддан-авлодга ўтиб, сайқалланиб, юксалиб бораётгани миллатимизнинг ўзига хос ютуқларидан бири десак муболаға бўлмайди. Айниқса, муқаддас динимизда ҳам солиҳ амаллар ҳисобланган диний бағрикенглик, бошқа миллат ва элат вакилларига нисбатан ўзаро ҳурмат-иззат, дўстона муносабат каби удум ва анъаналаримизнинг бардавомлиги халқимизнинг нақадар олижаноб, инсоний фазилатларга эга эканлигидан далолатдир.

Яқинда Гулобод қўрғонидаги 12-сон Болалар мусиқа ва санъат мактаби концерт залида "Бир оилада эзгу мақсадлар сари" шиори остида ўтказилган тарғибот тадбирида ана шулар ҳақида сўз юритилди. Тадбирни туман ҳокимининг ўринбосари А.Ҳалимов олиб борди. Таъкидландики, бағрикенглик, миллатлараро тотувлик ўзбек халқи маънавияти ва маданиятининг ажралмас бир бўлаги ҳисобланади. Шунинг учун ҳам юртимизда нафақат ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий соҳалар, балки заминимизда истиқомат қилиб келаётган 130 дан ортиқ турли миллат ва элатлар ўртасида дўстлик ришталарини янада мустаҳкамлаш, диний бағрикенглик муҳити ва инсонпарварлик тамойилларини қарор топтиришга ҳам алоҳида эътибор қаратилиб келинаётир.
Тадбирда СамДУ профессори Ф.Набиев, "Нуроний" жамғармаси вилоят бўлими раисининг ўринбосари С.Умаров вилоят бош имом-хатиби муовини Х.Сатторов "Нуроний" жамғармаси туман бўлими раҳбари О.Алиевларнинг бу борадаги чиқишлари барча иштирокчиларга манзур бўлди.
Худди шундай тарғибот тадбири Равонак маҳалласида ҳам бўлиб ўтди.

Тошпўлат ЮСУПОВ


Последнее редактирование: 26/07/2019 14:37;   Просмотров: 809
 
Для чтения текста нажмите эту кнопку