1-сектор ҳудудидаги Хожа Аҳрори Валий маҳалласида яшовчи 70 ёшли онахон Муқаддам ая Ибрагимова уйма-уй юриш жараёнида махсус ишчи гуруҳ ва Халқ қабулхонаси вакилларига ёшга доир пенсия олмаётганлиги ҳақида мурожаат этди.
Шунингдек, икки ой олдин яккаю ягона ўғли бахтсиз ҳодиса туфайли вафот этганлиги оқибатида ўз таянчи ва суянчи-боқувчисини ҳам йўқотганлигини таъкидлади. Ушбу масалалар бўйича мутасадди идоралар тезкор чора-тадбир белгилаб, Муқаддам аянинг моддий ва маънавий аҳволини инобатга олишди. Онахон 70 ёшга кириб шу йил май ойидан пенсия оладиган бўлди. Бундай эътибор ва ғамхўрликлардан онахон кўзларига ёш олиб, давлатимиз раҳбарига самимий миннатдорчилик билдирди.
Ҳа, ёши улуғ, шароити оғир кишиларни эъзозлаган юртимизга кўз тегмасин. Хонадонма-хонадон юриб халқ дард-ташвишларига малҳам бўлишдан чарчамайлик!
С.ҲАЙДАРОВ,
туман Халқ қабулхонаси мутахассиси
Б.НОРОВ,
1-сектор штаби котиби
Copyright © 2024. Гулобод тонги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.gulobodtongi.uz манбаи кўрсатилиши шарт.
Матнда хатолик топдингизми? Матнни танлаб CTRL+ENTER босинг.