Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
www.gulobodtongi.uz

 
 

ҲАР БИР МУРОЖААТ ИЖРОГА ҚАРАТИЛДИ

Арабхона маҳалла фуқаролар йиғинида туман ҳокими, биринчи сектор раҳбари Шуҳрат Жамоловнинг сайёр қабули ўтказилди.

Арабхона маҳалласида 3420 нафардан зиёд аҳоли 350 та хонадонда истиқомат қилади. Маиший хизмат касб-ҳунар коллежи, 3-умумтаълим мактаби, 2 та спорт майдончалари, 1 та шифохона, 1 та оилавий поликлиника, 11 та савдо шохобчаси, 1 та тўйхона, 1 та гўзаллик салони, 1 та устахона, 1 та дорихона, 12 та ички кўчалар маҳалла аҳлининг хизматида. 15 йилдан буён маҳалла фаолиятини бошқараётган раис Абдурасул Отамуродов ҳар бир хонадон муҳити, фуқароларнинг касб-кори, яшаш тарзи, орзу-умидлари ва муаммоларидан хабардор бўлиб, имконият ҳамда ваколати доирасида амалий ёрдам кўрсатмоқда. У ёки бу соҳа мутахассислари, ижро идоралари билан бамаслаҳат иш олиб бормоқда.
Туман раҳбари қабулга келган мурожаатчиларни, маҳалла фаолларини бирдамлик, фаолликка чақириб, қабристон, ариқ-зовурлар, ички кўчалар, ҳовли ва томорқаларни тартибга келтириш, обод этишга ундади. Айниқса, Наврўз умумхалқ байрами олдидан бундай саъй-ҳаракатларни жадал олиб боришга фуқароларни чорлади.
Сайёр қабулда 19 нафар фуқаронинг уй-жойга эҳтиёжмандлик, табиий газ, йўл қурилиши, тиббиёт ҳамда таълим-тарбия соҳаларига оид мурожаатлари эшитилди. Мурожаатларнинг 10 таси шу ернинг ўзида ижобий ечим топди, 3 таси бўйича тушунтириш-тарғибот ишлари олиб борилди. Қолган муаммоларни ҳал этиш бўйича масъул раҳбар ходимларга тегишли топшириқлар берилди.


Дата добавления: 15/03/2019 12:42;   Просмотров: 858
 
Для чтения текста нажмите эту кнопку