Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
www.gulobodtongi.uz

 
 

ҲАР БИР ИНСОН ЭЪТИБОРИМИЗДА

Мустақил мамлакатимизда инсон манфаатларини ҳимоялаш фаровон ҳаётимизни янада яхшиланишини энг муҳим омилларидан бири ҳисобланади. Ҳар бир инсон, Конституциямизга биноан гўзал ҳаёт кечириши, меҳнат қилиши, қариганда пенсия таъминотидан баҳраманд бўлиш ва ниҳоят, саломатлиги ёмонлашганда даволаниш ёки ногиронлик пенсиясини олиши мумкин. Мустақилликка эришганимиздан кейин бундай муҳим тадбирларнинг қонуний асоси яратилди.

Ногиронликни белгилаш тўғрисида масалани диагностика, даволаш ва соғлиқни сақлаш тадбирлари ўтказилгандан кейин кўриб чиқамиз. Тиббий меҳнат эксперт комиссиямиз касалликнинг характеридан ёки нуқсонидан қатъи назар, ҳар бир ҳолатда бемор организмининг барча тизимларини ялпи текширувдан ўтказади. Бу ҳам ногиронликни аниқлаш, ҳам уни даволаб соғломлаштириш имконини беради. Саломатлигини тиклаб катта ҳаёт оқимига қўшилиб ўз бахтини топиб кетган кўплаб инсонлар айни пайтда халқ хўжалигининг турли соҳаларида меҳнат қилмоқдалар.
Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳатто бир нафарини бўлсада, соғломлаштириб, мустақил яшаш ва ишлашга тиклаш биз учун катта қувонч ва мамнуният бағишлайди. Шу боис, самарали даволанаётган ногиронлиги бўлган инсон доимо шифокорлар маслаҳатини олган ҳолда назорат остида бўлсалар яхши натижага эришади. Ишлар шундай ташкил этилгани учун 56-сонли Самарқанд туманлараро ТМЭК ҳудудида ногиронлиги бўлган шахслар сезиларли даражада камайди.
Малакали мутахассисларимиз томонидан 920 нафар фуқарога қайта ногиронлик белгиланган бўлса, 457 нафар фуқарога бирламчи ногиронлик белгиланди.
Ногиронликнинг олдини олиш ва камайтириш борасида ишлаб чиқариш корхоналари, ташкилотлар, муассасаларда олиб борилаётган суҳбатлар ўз натижаларини бермоқда. Алоҳида қайд этишимиз лозимки, биз бандликка кўмаклашиш маркази билан ҳам ҳамкорликни яхши йўлга қўйганмиз. Гуруҳи енгиллаштирилганларга бандликка кўмаклашиш маркази томонидан йўлланмалар берилиб, уларнинг иш билан таъминланишига ёрдам кўрсатиб келинмоқда.
Шунингдек, ҳисобимизда турган ногиронлиги бўлган шахсларнинг 228 нафари реабилитация марказига юборилди, марказда даволаниб чиққанлар 198 нафарни ташкил этиб, улардан 2 нафари тўлиқ соғломлаштирилди. 112 нафар ногиронлиги бўлган шахсларга реабилитация техник воситаларига хулоса берилди. Ногиронлиги бўлган шахсларни аниқлаб, қайта кўрикдан ўтказишда эксперт-жарроҳ Зафар Маҳмадмуродов, эксперт-терапевт Дилфуза Мирзаевалар ўз касбларига сидқидилдан ёндашиб иш кўриб келишаётир.
Президентимизнинг "Ўзбекистон Республикаси аҳолисига 2017-2021 йилларда ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатишни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорини алоҳида эътироф этишни истардим. Қарор аҳолига чуқурлаштирилган тиббий хизмат кўрсатиш борасида янги босқични бошлаб берди, десам янглишмайман. Муҳим ҳужжатларга амал қилиб келаётган жамоамизнинг мақсади - бизга мурожаат қилган ҳар бир жисмоний имконияти чекланган инсонларга, аввало, намунали тиббий хизмат кўрсатиш, уларнинг саломатлигини тиклаш, имконияти даражасида ишга жойлаштириб, жўшқин ҳаётга қайтаришдир.

Марҳабо УЗОҚОВА,
Самарқанд туманлараро
56-сонли ТМЭК раиси


Дата добавления: 28/12/2018 16:44;   Просмотров: 1013
 
Для чтения текста нажмите эту кнопку