Мамлакат иқтисодиётини узоқ муддатли ривожлантириш борасида кенг қўламли ислоҳотлар амалга оширилаётган бир пайтда солиқ тўлови назоратини кучайтириш биринчи навбатдаги вазифага айланди.
Шунинг учун соҳа ходимлари газета орқали чиқишлар қилиб, солиқдаги имтиёзу имкониятлар ҳақида фуқароларга маълумотлар беришяпти. Шундай бўлсада ҳали бу соҳада бир қатор хато ва камчиликлар учраб турибдики, уларни бартараф этмасдан туриб, кўзлаган натижага эришиб бўлмайди.
Яқинда матбуотда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Давлат солиқ хизмати органлари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»-ги қарори чиқди. Уни нафақат тизим ходимлари, балки ҳар бир фуқаро ўқиб, ўрганмоқда. Унда «.... солиқ тўловларининг ўз вақтида ва бир хилдаги тушумини таъминлаш, маъмурий-тартиб таомилларини максимал даражада камайтириш ва соддалаштириш, солиқ солинадиган базани кенгайтириш ва иқтисодиётда хуфиёна айланмаларни қисқартириш ҳисобига бюджетларнинг даромад қисмини барқарор шакллантириш энг муҳим йўналишлардан ҳисобланади», дея қайд этилгани яхши бўлди. Агар барча ишлар шунга мувофиқ ташкил этилса муаммолар бирин- кетин ҳал этилаверади.
Журналист сифатида шуни айтиш муҳимки, ушбу ҳужжат ўз вақтида қабул қилинди. У барчамизнинг дастуриламалимизга айланмоғи лозим.
Н.ОЛИМОВ
Copyright © 2024. Гулобод тонги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.gulobodtongi.uz манбаи кўрсатилиши шарт.
Матнда хатолик топдингизми? Матнни танлаб CTRL+ENTER босинг.