Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 3 февралдаги ПҚ-3506-сонли «2018 йилда аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича Давлат дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарори доирасида ташкил этилаётган доимий иш ўринлари аҳоли бандлигини таъминлаш, ёшларни ижтимоий ҳимоя қилиш, улар учун муносиб шарт-шароитлар яратиш ҳамда тадбиркорликка жалб қилиш, шу асосида аҳолининг даромадлари ва ҳаёт даражасини ошириш, қишлоқ ва маҳалла фуқаролар йиғинларида меҳнат бозори эҳтиёжлари ва ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш устуворлигини ошириб, турмуш фаровонлигига омил бўлади.
2018 йил 23 февраль куни Халқ депутатлари туман Кенгаши томонидан «2018 йилда иш ўринларини ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастури тўғрисида»ги 249-сонли қарори қабул қилинган эди. Ушбу қарор ижросини таъминланиши юзасидан белгиланган тартибда ишчи комиссияси таркиби тузилиб, тегишли чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилди.
Дастурга мувофиқ жорий йил жами 1547 та янги иш ўринлари яратилиши прогноз қилинган ва ўтган вақт давомида 730 та ишўринлари ташкил этилган.
Хусусан,
- саноат йўналишида 80 та,
- хизмат кўрсатишда 61 та,
- қишлоқ хўжалигида 115 та,
- инвестиция лойиҳалари доирасида амалга ошириладиган йўналишларда 181 та янги иш ўринлари яратилди ва Дастур кўрсаткичи 100 фоизга бажарилди.
Худди шундай дастурдаги бошқа йўналишлар бўйича ҳам барча кўрсатгичлар юз фоизга бажарилган.
2018 йилнинг январь-май ойларида 4 маротаба бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси ўтказилиб, жами 201 нафар фуқаролар ишга жойлаштирилди.
Туман ҳокимининг 2017 йил 5 октябрдаги № 2365-Қ сонли «Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишга қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тўғрисида»ги қарори асосида тумандаги корхона ва ташкилотларда 2018 йил давомида жами 327 та квота иш ўринлари ташкил этиши режалаштирилиб, амалда январь-июнь ойларида жами 165 та квота иш ўринларига ишсиз фуқаролар ишга қабул қилинди.
Туман бандликка кўмаклашиш марказида жорий йилнинг январь-июнь ойларда жами 12 нафар жазони ижро этиш муассасасидан қайтган фуқаролар рўйхатга олиниб, уларнинг 11 нафари доимий иш жойларига эга бўлди ва ҳар бир фуқаро учун шахсий йиғма жилдлар шакллантирилди.
Дастурни бажариш доирасида меҳнат бозорида фаол чораларни амалга ошириш, шу жумладан ишсизларга, касб-ҳунар коллежларининг битирувчиларига, чет элдан қайтиб келаётган меҳнат мигрантларига, муддатли ҳарбий хизматдан бўшатилган шахсларга, иқтисодиётдаги таркибий ўзгаришлар оқибатида ишини йўқотган фуқароларга, шунингдек ногиронларга, кўп болали оилалар ва ёлғизларга, одам савдоси қурбонларига ва бошқаларга ишга жойлашиш борасида хизматлар кўрсатиш давом эттирилади.
Ж.МЕЛИКОВ,
марказ директори
Copyright © 2024. Гулобод тонги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.gulobodtongi.uz манбаи кўрсатилиши шарт.
Матнда хатолик топдингизми? Матнни танлаб CTRL+ENTER босинг.