12-сонли болалар мусиқа ва санъат мактаби биносида "Бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси" бўлиб ўтди. Ўтказилган ярмаркада тумандаги 40 га яқин корхона, ташкилот ва муассасалар 350 дан зиёд квота ва бўш иш ўринлари билан қатнашдилар.
"Бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси"да 320 дан зиёд тумандаги ишсиз фуқаролар қатнашиб, 180 нафарига маслаҳатлар берилди, шулардан 85 нафарига ярмаркада тақдим этилган бўш иш ўринларидан ўзларига мақбул иш ўринларига ишга жойлаштириш бўйича йўлланмалар берилди. Улардан 49 нафари ўрта махсус касб-ҳунар таълим муассасаларини тугатган ёшлар ва 20 нафари аёллар, 1 нафари туманда жазони ижро этиш муассасаларидан озод этилган фуқаро, 10 нафари хориждан қайтган фуқаролар, 3 нафари ногиронлиги бўлган фуқаролар, 2 нафари ижтимоий ҳимояга муҳтож оила аъзоларидир. Келгусида ҳам худди шундай ярмаркалар ўтказиш назарда тутилган.
Ж.МЕЛИКОВ,
туман Бандликка кўмаклашиш
маркази директори
Copyright © 2024. Гулобод тонги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.gulobodtongi.uz манбаи кўрсатилиши шарт.
Матнда хатолик топдингизми? Матнни танлаб CTRL+ENTER босинг.