Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
www.gulobodtongi.uz

 
 

ҲАМКОРЛИКДА ҲИКМАТ КЎП

Гулобод ижтимоий-иқтисодий коллежида 2017-2018 ўқув йилида билим даргоҳи Ота-оналар Кенгашини сайлаш муносабати билан катта тадбир уюштирилди. Унда коллеж жамоаси, ота-оналар, ҳокимлик вакиллари, ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари қатнашдилар. Тадбирни коллеж директори М.Кичибоев очиди ва бу ерда ўғил-қизларнинг пухта билим олишлари, турли касбларни ўрганишлари учун барча шароитлар яратилгани, бундан руҳланган ёшлар турли-туман тадбирларда ҳам фаол иштирок этаётганлари ҳақида сўз юритди.

-Президентимиз Ш.Мирзиёев БМТ Бош Ассамблеясининг 72-сессиясида сўзлаган нутқида экстремистик фаолият ва зўравонлик билан боғлиқ жиноятларнинг аксарияти 30 ёшга етмаган ёшлар томонидан содир этилаётгани, бугунги дунё ёшлари сон жиҳатидан бутун инсоният тарихидаги энг йирик авлод эканлигини таъкидлади,-деди тадбирда сўзга чиққан туман ҳокимининг ўринбосари, туман хотин-қизлар қўмитаси раиси З.Шодиева. -Ана шундай шароитда ёшларга оид сиёсатни шакллантириш ва амалга оширишга қаратилган умумлаштирилган халқаро ҳужжат-БМТ Ёшлар ҳуқуқлари тўғрисидаги халқаро конвенциясини ишлаб чиқишни таклиф этди. Шундай экан, ёшлар тарбияси давлат ва жамият олдида турган муҳим вазифадир.
-Ҳақиқатан ҳам ҳар бир ўғил-қизнинг шахсияти жамиятнинг негизи ҳисобланади, - деди туман ИИБ ХТБ профилактика инспектори, майор А.Қурбонов, “Ота-она-маҳалла-таълим муассасаси” ҳамкорлигини янада кучайтириб, ўғил-қизлар таълим-тарбиясига ҳамма бирдек ҳисса қўшиши лозим. Фарзандлар тақдири билан қизиқиб, атрофимизда бўлаётган ҳодиса-воқеалар уларга тўғри тушунтириб берилмоғи шарт.Ҳар пайшанба куни профилактика вақтида буларни ота-оналар, маҳаллалар фаолларига тушунтириб бермоқдамиз.
Бундан ташқари тадбирда Хўжа Аҳрори Вали жомеъ масжиди имом-хатиби ноиби К.Рахимов ҳам сўзга чиқди. Бугунги кунда Республикамиздаги диний эркинлик, бағрикенглик тўғрисида қатор ишлар амалга оширилмоқда. Биз билим даргоҳларида бўлиб, ёшларга пухта таълим олишлари, ҳар хил ёт ғояларга диққатларини қаратмасликларини уқдирмоқдамиз, - деди у.
Тадбир сўнгида коллеж ота-оналар Кенгашининг раиси ва аъзолар таркиби сайланди. Кенгаш раиси этиб Усмон Хуррамов номзоди бир овоздан маъқулланди.
Билим даргоҳи Ота-оналар Кенгаши раиси У.Хуррамов тадбирда сўз олиб, ишонч учун миннатдорчилик билдирди ва келгусида ўғил-қизлар таълим-тарбиясини яхшилаш, ота-оналарни кўпроқ бу ерга даъват этиб, фарзандларининг дарсларда иштирокини таъминлашдаги бурчларига диққатни қаратишга эътибор беришлари ҳақида гапирди.

Р.ФОЗИЛОВ Суратда коллеж ҳаётидан лавҳалар акс этган.


Дата добавления: 27/10/2017 15:55;   Просмотров: 1258
 
Для чтения текста нажмите эту кнопку