Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
www.gulobodtongi.uz

 
 

ҲАМЖИҲАТЛИКДА ҲИКМАТ КЎП

"Кўисахо" маҳалла фуқаролар йиғинида "Ўрташиқ" маҳалласи фаоллари билан ҳамкорликда ҳудудни ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш масалаларига бағишланган тадбир бўлиб ўтди.

Унда халқ депутатлари туман Кенгаши депутати Н. Каримов, "Маҳалла" хайрия жамоат фонди туман бўлими раҳбари ўринбосари Н.Солиев сўзга чиқиб, ҳар икки маҳалла ўртасидан ўтадиган шаҳар ариғини тартибга келтириш, томорқа ерларидан унумли фойдаланиш, ички йўллар ва турар жойлар атрофини тозалаш, ободонлаштириш, ҳудудда ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш бўйича ўзларининг таклифларини билдиришди.
Тадбирда маҳаллаларнинг фуқаролари - Хуршеда Нуруллаева, Тоҳир Маллаев, Асрор Нарзиллоев, Ворис Жабборов, Акмал Маърупов ва бошқалар ўз маҳалладошларини ҳамжиҳатлик, аҳилликка чақиришди. Хонадонларни саранжом-саришта тутиш, кўчаларни биргаликда обод этиш, бу борада ота-боболардан авлодларга ўтиб келаётган эзгу анъаналарни давом эттириш лозимлигини уқтиришди. Ўзбошимчалик билан ариқ устидан иморатларнинг қурилиши қонунга ҳам, экологик тартиб-қоидаларга ҳам мутлақо зид эканлигини таъкидлашди.
Фуқаролар масъулларга эски симёғочларни янгисига алмаштириш, ичимлик суви тармоғини таъмирлаш, бир неча ўн йил аввал таъмирланиб, бугунги кунда хароб аҳволга келиб қолган марказий кўчаларни таъмирлашни ҳудудий дастурга киритиш таклифларини билдиришди. Шунингдек, уларни қизиқтирган барча саволларга атрофлича жавоб берилди.

МЕҲРАНГИЗ


Дата добавления: 22/02/2019 12:21;   Просмотров: 873
 
Для чтения текста нажмите эту кнопку