Вилоят Матбуот уйида уй-жойлар кадастр ҳужжатларини тайёрлаш, янги уйларни расмийлаштириш тартибларига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди.
Унда вилоят ер ресурслари ва давлат кадастр бошқармаси бошлиғи С.Ҳакимов, вилоят ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонаси бошлиғи вазифасини бажарувчи Ш.Рўзиқуловлар журналистларга бу борада амалга оширилаётган ишлар хусусида маълумот берди.
Таъкидландики, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан тасдиқланган Кўчмас мулкка нисбатан мулк ҳуқуқини эътироф этиш тартиби тўғрисидаги Низомига асосан барча туман, шаҳар ҳокимликлари қошида ишчи гуруҳлари ташкил этилиб, ўзбошимчалик билан эгаллаган уй-жойларга эгалик ҳуқуқини ўрнатиш борасида давлат хизматлари маркази иштирокида кенг кўламли ишлар олиб борилди.
Бугунги кунда фуқаролардан вилоят бўйича жами 32744 та мурожаат тушган бўлиб, шундан 11270 тасига ҳудудий комиссияларнинг ижобий хулосаларига кўра ер майдонига умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи берилган. Жумладан, туманимиздан 553 нафар уй-жой эгаларига янги кадастр йиғма жилдлари расмийлаштирилиб берилди.
Тадбирда журналистларни қизиқтирган саволларга батафсил жавоб қайтарилди.
Ўз мухбиримиз
Copyright © 2024. Гулобод тонги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.gulobodtongi.uz манбаи кўрсатилиши шарт.
Матнда хатолик топдингизми? Матнни танлаб CTRL+ENTER босинг.