Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
www.gulobodtongi.uz

 
 

АҚИДАПАРАСТЛИК ФОШ ЭТИЛДИ

Ҳар қандай жиноят жазосиз қолмайди, уни содир этган шахс, албатта, қонун олдида жавоб беради. Бугун турли диний оқимларга аъзо бўлиб, динни нотўғри талқин ва тарғиб қилаётган ақидапарастларга қарши кураш олиб бориляпти ва уларнинг фаолиятига чек қўйилмоқда. Бироқ бу каби оғир жиноятларни содир этаётган кимсалар орамизда, афсуски, ҳамон учраб турибди.

Самарқанд шаҳрида яшовчи Р.Ачилов ҳам бугун шу каби жинояти, ўйламай босган қадами учун қонун олдида жавоб берди. У "Одноклассники.ру" интернет тармоғидаги ўзининг "Ваш", "Шерхан" ва "Муҳаммад Али" профиллари орқали республикамизда тарқалиши тақиқланган, ақидапарастлик ғоялари сингдирилган диний экстремистик ва террорчилик гуруҳлари тайёрлаган видеороликни телефонига юклаб олди. "Сурия қалби уйғоқ кишиларга" номли мазкур видеолавҳадан ўзи фойдалангани етмагандай, уни яқин дўсти Н.Салоҳиддинов ва танишларига "улашиб", улар орқали бошқаларга ҳам тарқатишга уринди.
Ўйланиб қоласан киши, Р.Ачилов нима учун ёт ғоялар билан бойиган фильмни оммалаштиришга ҳаракат қилди? У бу мақсади ортида нималарни режалаштирди, ёки ...
Р.Ачиловнинг бу жиноятига, эҳтимол, унинг бўйни ишга ёр бермасдан, бирор касбни маҳкам тутмагани сабаб бўлгандир.
Ҳуқуқ-тартибот органлари ходимларининг тезкор тадбирлари натижасида унинг кирдикорлари фош этилди. Унга қилмишларига яраша жазо тайинланди.

А.СУЛТОНМАҲМУДОВ


Дата добавления: 09/11/2018 15:14;   Просмотров: 926
 
Для чтения текста нажмите эту кнопку