Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
www.gulobodtongi.uz

 
 

АФВ ХУЛОСА ҚИЛИШГА ЧОРЛАЙДИ

Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 73-моддасида жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилиш тартиби қуйидагича изоҳланади:

Озодликдан маҳрум қилиш, интизомий қисмга жўнатиш, хизмат бўйича чеклаш, озодликни чеклаш ёки ахлоқ тузатиш ишларига ҳукм қилинган шахсларга нисбатан жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилиш қўлланилиши мумкин. Шахс ижро этилмаган қўшимча жазодан ҳам озод қилиниши мумкин.
Жазони ўташдан муддатидан илгари шартли равишда озод қилиш ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган жазо турлари учун ўрнатилган тартиб-қоида талабларини бажарган ва меҳнатга ҳалол муносабатда бўлган маҳкумга нисбатан қўлланилади.
Жазони ўташдан муддатидан илгари шартли равишда тумандошларимиздан маҳкум Облокулов Икром Рустамович, Абдуҳамидов Санжар Шавкатович, Отажанов Хуршид Неъматович ва Эргашев Элназар Абдуназаровичларга нисбатан жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди. Энди уларга қилмишларидан тегишли хулоса чиқариш пайти келди.

Т.БАЙЗАКОВ,
жиноят ишлари бўйича туман суди раиси


Дата добавления: 26/05/2020 17:54;   Просмотров: 701
 
Для чтения текста нажмите эту кнопку