Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
www.gulobodtongi.uz

 
 

АДВОКАТ – ҲУҚУҚИЙ ҲИМОЯ КАФОЛАТИ

Фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликарини ҳимоя қилишда адвокатура институтининг ўзига хос ўрни бор. Эътибор қилсангиз, суд жараёнида тарозу паллаларининг мувозанатини таъминловчи механизмдир.

Давлат айбловчиси ва ҳимоячи (адвокат) тарозунинг икки палласидир. Шунинг учун ҳам Адвокатлар палатаси суд жараёнларида адвокатларнинг иштирокининг янада такомиллаштириш жараёнига катта эътибор қаратмоқда. Адвокатларнинг манфаатларини ҳимоя қилиб, уларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш, нуфузи ва мавқеини юксалтириш, адвокатлик тузилмаларига амалий-услубий ёрдам кўрсатиш, касб маҳоратини ошириш каби муҳим вазифаларни бажариб келмоқдалар.
Адвокатликка номзодлар орасидан энг малакали кадрларни танлашнинг самарали услублари жорий этилмоқда. Мисол тариқасида икки хил ҳолатни олиб кўрайлик: бирида фуқаро ўзини-ўзи ҳимоя қилган, иккинчисида адвокат хизматидан фойдаланилган. Улар солиштирилса, кўрсатмалардаги қонунийлик ва изчилликдаги фарқ яққол кўзга ташланади.
Ишонч билан айтиш мумкинки, мамлакатимизда адвокатура тизими шаклланиш жараёни якунланиб, янги-такомиллашиш даврини бошлади. Хорижий мамлакатларнинг тажрибалари ҳам ўрганилиб, уларнинг хато-камчиликларини такрорламаган ҳолда, миллий менталитетимиздан келиб чиқиб, ҳаётимизга татбиқ қилаётирмиз. Адвокатура институтини такомиллаштиришга қаратилаётган бу каби эътибор соҳани профессионал кадрлар билан таъминлаш ҳамда аҳолининг юридик ёрдам олиш имкониятини кенгайтиришга хизмат қилади.

З.ҒАЙБУЛЛАЕВА,
А.ТОШЕВ,
Самарқанд шаҳар “Сиёб” адвокатлар ҳайъати аъзолари


Дата добавления: 28/06/2017 14:12;   Просмотров: 1471
 
Для чтения текста нажмите эту кнопку