ёхуд улуғ айём туманимизда кенг нишонланди
Иккинчи жаҳон уруши бошланганида юртимизда 6,5 миллион халқ яшаган бўлса, шундан 1,5 миллиондан ортиғи урушда қатнашган. Бу урушда биргина вилоятимиздан 160 минг нафардан зиёд киши сафарбар этилиб, уларнинг 46,874 нафари ўзга ўлкаларда ҳалок бўлди ёки бедарак кетди.
Бугун жойларда ана шундай букилмас ирода ва жасоратини амалда кўрсатиб, жонини Ватанимизнинг ҳар томонлама равнақ топиши, бугунги тинч ва осойишта кунлар учун фидо қилган аждодларимизнинг муқаддас хотирасини ёд этиш, суронли йилларни бошидан кечирган кексаларни эъзозлаш мақсадида халқимиз ўзининг бағрикенглик, олижаноблик фазилатларини намоён этмоқда. Янги қурилиб, фойдаланишга топширилган Ўзбекистон фахрийларни қўллаб-қувватлаш «Нуроний» жамғармаси туман бўлимининг замонавий ва муҳташам биносида Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан ажойиб тадбир бўлиб ўтди. Унда уруш ва меҳнат фахрийлари, Афғон уруши иштирокчилари, туман фаоллари янги бинода фахрийлар учун яратилган шарт-шароитлар билан танишишди. Хотира майдонига ташриф буюриб, Мотамсаро она ҳайкали ва Афғон урушида вафот этган 25 нафар жангчилар ҳайкаллари пойига гулчамбарлар қўйишди. Собиқ жангчилар хотираси учун Қуръони Каримдан оятлар тиловат қилинди. «Гулобод» маҳалласидаги «Маржон» базмгоҳида ташкил этилган бир пиёла чой устида табаррук отахон ва онахонлар гурунги ташкил этилди. Туман ҳокими Ш.Жамолов Иккинчи жаҳон урушида қатнашган ва фронт ортида фидокорона меҳнат қилган фахрийларни фашизм устидан қозонилган Ғалабанинг 73 йиллиги билан табриклади ва барчага узоқ умр, сиҳат-саломатлик тилади. Шундан кейин туман маданият бўлимининг «Шашмақом бадиий ансамбли аъзолари ва Ўзбекистон ҳамда Тожикистон Халқ артисти Мардон Мавлонов ижросида дилрабо куй ҳамда қўшиқлар ижро этилди.
Н.ОЛИМОВ
Copyright © 2024. Гулобод тонги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.gulobodtongi.uz манбаи кўрсатилиши шарт.
Матнда хатолик топдингизми? Матнни танлаб CTRL+ENTER босинг.