Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
www.gulobodtongi.uz

 
 

АДОЛАТ ҚАРОР ТОПДИ

Инсон борки, хато қилади. Беайб парвардигор. Лекин ҳар бир йўл қўйилган айбдорликка тўғри баҳо бериш, одилона қарор қабул қилиш тергов ва суд органларининг бурчидир.

Бу борада Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан олиб борилаётган доно сиёсат натижасида Ўлмас Ашуров, Мурод Рустамов, Ато Шарипов ва Ҳозирқул Аноровларнинг Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар суди кассация инстанцияси судлов ҳайъатига қилган мурожаатлари 2019 йил 26 сентябрь куни Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар суди кассация инстанцияси судлов ҳайъати томонидан раислик қилувчи судья Д.Шоазизов ва бошқалар иштирокида очиқ суд мажлисида кўриб чиқилган.
Бундан 12 йил аввал катта шов-шувга сабаб бўлган "Парвина компанияси" билан боғлиқ ҳокимият, бошқарув ва жамоат бирлашмалари органларининг фаолият тартибига қарши жиноятлар туркумига кирувчи жиноятда Самарқанд туман Давлат солиқ инспекцияси ходими Мурод Рустамов ва Самарқанд шаҳар Давлат солиқ инспекцияси ходими Ўлмас Ашуровлар Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг турли моддаси ва қисмлари билан Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар судининг 2008 йил 25 декабрдаги ҳукмига кўра озодликдан маҳрум этиш жазоси ва жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар судининг 2008 йил 8 октябрдаги ажримига кўра, туман Давлат солиқ инспекцияси ходими Ато Шарипов ва Ҳозирқул Аноровлар Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг турли моддаси ва қисмлари билан айбланиб, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг "Амнистия қарори қўллаб" уларнинг айбдорлик масаласи ҳал қилмай туриб, жиноят иши ҳаракатдан тугатилган. Иш адвокат Жўрақулов Урал иштирокида қайта қўриб чиқилди.
Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар суди кассация инстанцияси судлов ҳайъати томонидан мазкур жиноят иши юзасидан жалб этилган гувоҳлар кўрсатмалари ва Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ Қўмитасининг мутахассислари томонидан жавобгарликка тортилган қонунчиликлар асосида тўғри ўтказилганлиги ҳақида берилган хулосаларини ва Тошкент шаҳар прокуратурасининг бўлим прокурори М.Комиловнинг фикрини инобатга олиб, М.Рустамов, Ў.Ашуров.А.Шарипов ва Х.Аноровлар Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг турли моддаси ва қисмлари билан қўйилган айбловлар (жиноят таркиби) бўлмаганлиги, реабилитация, яъни жиноий ҳодиса юз берганлиги сабабли оқланиб, Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 83-моддаси 1-бандига асосан ҳаракатдан тугатилган.
Натижада ушбу давлат солиқ инспекцияси ходимлари бугунги кунда солиқ тизимида ўзларининг аввалги лавозимларига қайтишди", руҳий ва жисмоний азоб, қийноққа солиш, хўрлаш орқада қолди.
Шуни алоҳида таъкидлаш жойизки, муҳтарам Юртбошимиз мустақил Ўзбекистонимизда, демократик, инсонпарвар ҳуқуқий давлат ва эркин фуқаролик жамияти қуришни ўз олдиларига мақсад қилиб қўйганликлари, бу эса Конституциямизга мустаҳкамлаб қўйилган мамлакатимизда инсон ҳаёти эркинликлари, шаъни, қадр-қиймати ва бошқа ҳуқуқларини олий қадрият сифатида тан олишнинг ёрқин исботидир.
Хуллас, озодлик ва адолат шукуҳидан ортиқ бахт борми дунёда?

Зоҳир ҲАСАНЗОДА,
журналист


Дата добавления: 12/02/2020 15:53;   Просмотров: 737
 
Для чтения текста нажмите эту кнопку