Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
www.gulobodtongi.uz

 
 

19 та мурожаат ижобий Ҳал этилди

Аҳоли билан яқиндан мулоқотда бўлиш, уларни ташвишлантираётган муаммоларни ўрганиш ва бартараф этиш мақсадида туман ҳокими навбатдаги сайёр қабулини 1-сектор ҳудудидаги Ўрташиқ маҳалласида ўтказди.

Сайёр қабул давомида 36 нафар фуқароларнинг 40 дан зиёд масалаларга оид мурожаатлари кўриб чиқилди. Алоҳида қайд этиш лозимки, мурожаатларнинг 19 таси жойида ижобий ҳал этилди. 4 тасига ҳуқуқий маслаҳатлар берилган бўлса, қолганларини ечимига муддат талаб этилганлиги боис, ўрганиб, хулоса бериш учун тегишли ташкилот ва мутасаддиларга топшириқлар берилди.
- Олий таълим муассасасини битирганимдан буён турли мавсумий ишлар билан банд бўлиб, доимий иш ўрнига эга бўлиш истагида эдим, - дейди Деҳнав маҳалласида яшовчи Дамиржон Хуррамов. - Туман ҳокимига ушбу масалада мурожаат қилганимдан сўнг, ўз мутахассислигим бўйича туман ободонлаштириш бошқармасига ишга жойлаштирилдим.

Тошпўлат ЮСУПОВ


Дата добавления: 12/04/2019 15:06;   Просмотров: 861
 
Для чтения текста нажмите эту кнопку