Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
www.gulobodtongi.uz

 
 

100 минг доллар пора олган ҳоким ўринбосари 10 йилга қамалди

100 минг доллар билан қўлган тушган ҳоким ўринбосари 10 йилга қамалди. Бу ҳақида Жиноят ишлари бўйича Янгиобод туман суди раиси Б.Мамадаминов маълум қилди.


2023 йилнинг май ойида Жиззах вилоятидаги қурилиш фирмаси раҳбари бўлиб ишловчи фуқаро Қ.М. Янгиобод тумани ҳокимининг в.б. ўринбосари бўлган Қ.Р. билан олдиндан ўзаро жиноий тил бириктириб, “Angren Mashal Servis” МЧЖ раҳбари У.Т.га шамол электр станциялари қуриш учун 200 гектар қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерни саноат зонасига ўтказиб, ушбу ер майдонларини унга олиб беришни ваъда қиладилар.
Тадбиркорни келгусида ушбу ер майдонига инвестиция киритиб, шамол электр станцияларини қуриши ва инвестор топиб, яхшигина даромад олиши мумкинлигини айтиб, ишончига киради.
2023 йил 8 июнь куни Қ.М. ва Қ.Р. тадбиркор У.Т.га шамол электр станциялари қуриш учун ажратилиши лозим бўлган 200 гектар ер майдонини кўрсатади. Янгиобод тумани ҳамда Жиззах вилоят ҳокимлигидаги танишларини ишга солиб, аукцион савдо орқали ушбу ер майдонини унга олиб беришларини айтади. Эвазига эса ундан 200.000 АҚШ долларини талаб қилади.
Ўтган йилнинг 18 июнь куни Қ.М. келишилган сумманинг ярми, яъни 100.000 АҚШ долларини Жиззах шаҳрида жойлашган ресторанларнинг бирида олган вақтида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ашёвий далиллар билан ушланади. 
Жиноятни тўлиқ фош этиш мақсадида, дастлабки кўрсатмалар ҳамда мавжуд далилларга асосланиб, унинг Янгиобод тумани ҳокимлигида масъул лавозимда ишловчи таниши ҳам қўлга олинади.
Жиноят ишлари бўйича Янгиобод туман суди ушбу “уддабуронлар”нинг қилмишлари бўйича ҳукм эълон қилди.
Унга кўра Қ. М.га (ЖКнинг 25,168 моддаси 4-қисми, 28,211-моддаси 3-қисми “а” банди билан ЖКнинг 57, 59,61-моддаларига асосан) базавий ҳисоблаш миқдорининг 400 баравари (132.000.000 сўм) миқдорида жарима ва 6 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиши жазоси, Қ.Р.га эса (ЖКнинг 25,168 моддаси 4-қисми, 28,211-моддаси 3-қисми “а” банди билан 45, 59,61-моддаларига асосан, 3 йил муддатга давлат иштирокидаги корхона-муассасалардаги мансабдорлик ва моддий жавобгарлик лавозимларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилинган ҳолда) базавий ҳисоблаш миқдорининг 400 баравари (132.000.000 сўм) миқдорида жарима ва 10 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиши жазосини тайинлади.


Дата добавления: 22/02/2024 09:24;   Просмотров: 131
 
Для чтения текста нажмите эту кнопку