Жорий йилнинг 1 декабрь санасидан бошлаб кучга кирадиган ўзгаришлар рўйхати эълон қилинди. Ўзбекистонда 1 декабрдан қуйидаги ўзгаришлар кучга киради.
1. Маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш ваколати жиноят ишлари бўйича судлар ваколатига ўтказилади.
Президент фармонига асосан, 2020 йил 1 декабрдан бошлаб маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш ваколати жиноят ишлари бўйича судлар ваколатига ўтказилади.
Шунингдек, ҳуқуқбузарликларни содир этган шахс томонидан МЖТКнинг тегишли моддаси санкциясида назарда тутилган жаримани суд ва ваколатли идораларда иш кўрилгунга қадар ихтиёрий тўлашни рағбатлантириш тизими жорий этилади.
2. Давлат тиббий суғурта жамғармаси ташкил этилади.
Президент қарорига биноан Сирдарё вилоятида тажриба-синов тариқасида давлат тиббий суғурта тизимини йўлга қўйиш белгиланди. Ушбу тизим доирасида Давлат тиббий суғурта жамғармаси ташкил этилади.
4. Ўзбекистоннинг Афғонистондаги элчихонасида савдо ва иқтисодий масалалар бўйича маслаҳатчи лавозими жорий этилади.
5. Жисмоний тарбия ва спорт университети томонидан жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги давлат ташкилотлари ҳамда уюшмалар устидан ўқув ва илмий-услубий раҳбарлик йўлга қўйилади
6. Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси хизмат итлари билан таъминланади.
"Ўсимликлар карантини бўйича давлат хизмати фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги президент қарорига кўра, Давлат божхона қўмитаси ҳамда Ички ишлар вазирлиги Инспекция эҳтиёжларидан келиб чиқиб, йилига 5 тадан ўсимликлар карантини соҳасидаги ўзига хос "детектор"лар – хизмат итлари ҳамда 5 нафардан кинологлар тайёрлаб берилишини таъминлайди.
7. Умумтаълим фанларини билиш даражасини баҳолашнинг миллий тест тизими жорий этилади.
Умумтаълим фанларини билиш даражасини баҳолаш бўйича тест синовларини ўтказиш ва сертификатлаш қуйидаги муддатларда жорий этилади:
• 2020 йил 1 декабрда она тили ва адабиёт (ўзбек тили ва адабиёти, рус тили ва адабиёти, қорақалпоқ тили ва адабиёти) ҳамда математика фанлари бўйича;
• 2021 йил 1 февралда кимё ва биология фанлари бўйича;
• 2022 — 2024 йилларда физика, география ва тарих фанлари бўйича.
8. Атроф муҳитга салбий таъсир кўрсатадиган, мўлжалланаётган ва режалаштирилаётган айрим фаолият турлари бўйича жамоатчилик эшитувлари ўтказилади.
Copyright © 2024. Гулобод тонги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.gulobodtongi.uz манбаи кўрсатилиши шарт.
Матнда хатолик топдингизми? Матнни танлаб CTRL+ENTER босинг.