Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
www.gulobodtongi.uz

 
 

Харид чекини ташлаб юборманг. У орқали “Nexia 3” ютишингиз мумкин

Орамизда омад тўсатдан кулишига ишонувчилар кўп. Ҳатто каттароқ ютуқ орзусида тинмай лотерея ўйнашга ҳаракат қиладиганлар учраб туради. Лотерия учун эса пул сарфлашингиз керак. Ҳар куни эҳтиёжимиз учун харид қиламиз. Харидимиз учун чекни сўрамаймиз, мабодо берса ҳам ташлаб юборамиз.

Сиз харидингиз учун онлайн назорат касса машинаси (НКМ)дан берилган харид чекини ташлаб юборманг, шунчаки, телефонингиздаги Soliq mobil иловасидан QR кодни ёки харид чекининг 12 хонали фискал белгисини 1077 қисқа рақамига SMS тарзида юбориш орқали рўйхатдан ўтказиб, ютуқли ўйинлар иштирокчисига айланинг.

Ушбу ўйин орқали қимматбаҳо совринларнинг бирининг ёки супер ютуқ Chevrolet “Nexia 3” автомобилинг соҳибига айланишингиз мумкин.

Ҳурматли самарқандликлар! Навбатдаги тираж 18 ноябрь куни кўҳна шаҳримизда ўтказилади.

Айнан Самарқандда сизнинг омадингиз келиши мумкин. Ютуқли ўйинда фаол иштирок этинг!


Дата добавления: 05/11/2020 11:26;   Просмотров: 421
 
Для чтения текста нажмите эту кнопку