Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
www.gulobodtongi.uz

 
 

Халқ банки пенсия ва нафақа олувчиларга мурожаат қилди

Хабарингиз бор, коронавирус пандемияси даврида касаллик юқиш эҳтимолини камайтириш мақсадида Республика махсус комиссияси қарори билан вақтинчалик чора сифатида пенсия ва нафақа пулларини тҒлаш тартибини нақдсиз шаклга (пластик карталарга) Ғтказилаётган эди. Жорий йил 13 май куни давлат раҳбарининг топшириғи билан айрим пенсионерларимизнинг эътирозлари ҳисобга олиниб, пенсия ва нафақа пуллари яна нақд шаклда бериладиган бҒлди. Июнь ойидан бошлаб Халқ банкининг сайёр касса ходимлари маҳаллий ҳокимият органлари томонидан тасдиқланган тҒлов графиклари асосида ҳар ойнинг 4-санасидан 27-санасига қадар карантин талабларига қатъий риоя қилган ҳолда пенсия ва нафақа пулларини нақд шаклда фуқароларнинг яшаш манзилларига етказиб беради. Ҳурматли пенсия ва нафақа олувчилар! Пенсия ва нафақа пулларингиз белгиланган муддатларда карантин қоидаларига риоя қилинган ҳолда, стерилланган пуллар алоҳида пакетларга солиниб, уйингизга етказилади. Шунинг учун, мавжуд карантин ҳолатини инобатга олиб, уйингизда қолишингизни, пенсия пулларини сҒраб банк филиалларига бормаслигингизни, пенсия тарқатиш учун келган сайёр касса машиналари олдида тҒпланмаслигингизни сҒраймиз. Ҳурматли пенсия ва нафақа олувчилар, пенсия тарқатиш рҒйхатлари ва қайдномалари (ведомостлар) сайёр касса ходимларининг қҒлида бҒлиши, улар эса ҳар куни маҳаллаларда пенсия тарқатиш билан банд бҒлиши, яъни пенсия ва нафақангизни олганлигингизни тасдиқлаб имзо қҒйишингиз керак бҒлган қайдномалар (ведомостлар) банкда бҒлмаганлиги сабабли сизга пенсия пулингизни филиалларда беришнинг имкони йҒқ. Шу боис уйингизда қолинг, биз сизнинг пенсия пулингизни уйингизга етказамиз. Яна шуни ҳам таъкидлашни истардикки, пенсия ва нафақа пуллари пенсия жамғармаси томонидан Халқ банкига тақдим этилган қайдномада (ведомостда) кҒрсатилган манзил асосида олиб бориб берилади. Яшаш манзилингиз Ғзгарганда туман (шаҳар) пенсия жамғармасига мурожаат қилишингизни сҒраймиз. Эслатма, пенсия ва нафақа билан боғлиқ саволларингиз бҒлса, кечаю кундуз ишлаётган 11-06 ёки (71) 210-20-02 «Ишонч телефонлари»га қҒнғироқ қилишингиз мумкин. Шунингдек, барча ҳудудий филиалларимизга ҳам телефон орқали мурожаат қилишингиз мумкин. Халқ банкининг Самарқанд вилоятида мижозлар боғланиши мумкин бҒлган телефон рақамлари: (66) 237-86-22, (66) 237-86-01

Дата добавления: 05/06/2020 21:29;   Просмотров: 799
 
Для чтения текста нажмите эту кнопку