Самарқанд вилоятида бугунги кунда гилам ва гилам маҳсулотлари ишлаб чиқиш тўқимачилик саноати тармоғининг 27,2 фоизини ташкил этмоқда. Гилам ва гилам маҳсулотлари ишлаб чиқариш корхоналари сони вилоятда 24 тани ташкил этиб, ушбу корхоналар Самарқанд шаҳрида 12 та, Ургут туманида 6 та, Пайариқ туманида 3 та, Самарқанд туманида 2 та ва Оқдарё туманида 1 тани ташкил этади.
Корхоналарнинг ишлаб чиқариш қуввати 42 006 минг квадрат метрни ташкил этиб, амалда 37 913 минг квадрат метрни гилам ва гилам маҳсулотлари ишлаб чиқарилган. Соҳада бугунги кунда 3661 нафар ишчи ходимлар меҳнат қилмоқда.
2020 йилда енгил саноат маҳсулотлари экспорти режаси 95 миллион долларни ташкил этиб, шундан 40,6 фоизи ёки 38,7 миллион доллари гилам ва гилам маҳсулотларига тўғри келади.
Copyright © 2024. Гулобод тонги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.gulobodtongi.uz манбаи кўрсатилиши шарт.
Матнда хатолик топдингизми? Матнни танлаб CTRL+ENTER босинг.