Янгиариқ маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида оилавий тадбиркорлар, ўзига тўқ хонадонлар жуда кўп.
Улар ҳар қарич ердан унумли фойдаланиб мўл ва сифатли тўқсонбости кўкатлар, озиқ-овқат маҳсулотлари етиштирмоқдалар. Қувонарлиси шундаки, ўзидан ортганини бозорга чиқариб сотмоқдалар, оилавий бюджетларининг мустаҳкамланишига эришмоқдалар. Бундан ташқари чорвачилик, паррандачилик, балиқчилик билан шуғулланаётганлар ҳам бор.
Тошпўлат Истамқулов, Миршакар Камолов, Хайрулла Мавлоновлар ана шундай оила бошлиқларидан бўлиб, улар фарзандлари билан қорамол, парранда боқиб, аҳоли дастурхонига мўл сут, тухум ва гўшт маҳсулотлари етказиб бераётирлар.
- Деҳқончилик менга ота мерос,-деди М.Камолов. -Фарзандларим билан баракали меҳнат қилиб, мўл қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирмоқдаман. Буларнинг боиси ўлароқ мўмай даромад ҳам қилаётирман. Ана шу даромадлар эвазига тўй-маъракалар қилиб элга ош бермоқдамиз.
М.ХАЛИЛОВА
Copyright © 2024. Гулобод тонги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.gulobodtongi.uz манбаи кўрсатилиши шарт.
Матнда хатолик топдингизми? Матнни танлаб CTRL+ENTER босинг.