Молия вазирлиги пенсия Телеграм боти ишга туширилгани ҳақида хабар берди.
@pensiyauzbot’даги бот Молия вазирлигининг Ахборот технологиялари маркази томонидан бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси билан ҳамкорликда яратилган. Унда пенсия ва нафақа олувчилар учун онлайн маълумотлар тақдим этилади.
Қайд этилишича, ушбу бот орқали сиз пенсия тайинлаш ва тҒлаш тҒғрисидаги маълумотларни, шунингдек, пенсия ва нафақа тайинлаш учун зарур бҒлган ҳужжатлар рҒйхатини олишингиз мумкин.
Шунингдек, у орқали Пенсия жамғармасига мурожаат юборишингиз мумкин. Шахсий жамғарма пенсия ҳисоб варағи бҒйича маълумотларни олиш имкониятини қҒшиш режалаштирилган.
Барча хизматлардан фойдаланиш учун сиз бепул СМС Пенсия хизматини фаоллаштиришингиз керак. Уни улаш тартиби Пенсия жамғармасининг веб-сайтида мавжуд.
Copyright © 2024. Гулобод тонги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.gulobodtongi.uz манбаи кўрсатилиши шарт.
Матнда хатолик топдингизми? Матнни танлаб CTRL+ENTER босинг.