Қишлоқ хўжалик экинлари парваришида маҳаллий ўғитнинг аҳамияти ниҳоятда катта.
Шунинг учун ҳам деҳқонларимиз айнан мана шу қиш фаслида дала бошига нури жамғариш ишларига алоҳида эътибор қаратадилар.
Яқинда туманимизда бўлиб ўтган вилоят миқёсидаги семинар ҳам далага маҳаллий ўғит чиқариш ишларини ташкил этишга бағишланди. Унда туманлар ҳокимлари, соҳага алоқадор ташкилот, идоралар раҳбар ва мутахассислари ҳамда фермерлар иштирок этишди. Семинарда қишки дала деҳқончилик ишларини агротехника талаблари асосида ташкил этиш, жорий йил ҳосили учун маҳаллий ўғит жамғариш ва экинларни “шарбат усули”да суғориш, бу юмушларни амалга оширишда атроф-муҳитга зарар келтирмаслик қайд этилди. Шунингдек, маҳаллий ўғит чиқариш юзасидан комплекс чора-тадбирлар белгиланиб, фермерларга мутахассислар томонидан қилинажак ишлар хусусида керакли тавсия ва кўрсатмалар берилди.
Тадбирда вилоят ҳокими Ҳ.Оқбўтаев иштирок этди.
Т.ЮСУПОВ
Copyright © 2024. Гулобод тонги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.gulobodtongi.uz манбаи кўрсатилиши шарт.
Матнда хатолик топдингизми? Матнни танлаб CTRL+ENTER босинг.