Паррандачилик қўрғонида жойлашган "ASFIRA SHIRIN PISHIRIQLARI" Оилавий корхонасига тадбиркор Зебо Шукурова томонидан 2014 йилда асос солинганди.
Бугунги кунда мазкур корхонада тўрт хил пишириқлар ва битта турда шоколод маҳсулотлари ишлаб чиқариляпти ва республикамиз бўйича савдо шахобчаларига тарқатилмоқда.
- Айни пайтда ўн нафар доимий ва беш нафар мавсумий ишчиларга эгамиз, - дейди корхона раҳбари З.Шукурова.
Келажакда маҳсулотларимиз тури ва ҳажмини янада кўпайтириб, қўшимча иш ўринлари яратиш ниятидамиз.
Б.ҚОДИРОВ, сурат ва матн муаллифи
Copyright © 2024. Гулобод тонги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.gulobodtongi.uz манбаи кўрсатилиши шарт.
Матнда хатолик топдингизми? Матнни танлаб CTRL+ENTER босинг.