Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
www.gulobodtongi.uz

 
 

33 ТОННАГА ЯҚИН ҚУРИЛИШ МАТЕРИАЛЛАРИ ЭКСПОРТ ҚИЛИНДИ

Қурилиш саноати иқтисодий барқарорликни сақлаб қолиш борасида катта имкониятларга эга бўлган соҳалардан бири ҳисобланади.

Ўзбекистон Республикаси Президенти раҳбарлигида 20 апрель куни саноат, қурилиш ва инфратузилма тармоқлари корхоналарининг тўлиқ ишлашини таъминлаш масалалари бўйича видеоселектор мажлисида таъкидлаганидек, қурилиш саноати коронавирус пандемияси таъсирини юмшатиш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва иқтисодий барқарорликни сақлаб қолиш борасида катта имкониятларга эга бўлган "драйвер" соҳалардан бири ҳисобланади.
Шундай экан, қурилиш соҳасининг бугунги кундаги тенденциялари, унинг Ўзбекистон иқтисодиётида тутган ўрни, пандемия шароитида соҳани қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган ишлар, қабул қилинаёттган меъёрий хужжатларнинг ўрни катта аҳамиятга эга.
Хусусан, 2020 йил 19 май кунида қабул қилинган "Ҳудудларда кўп қаватли бинолар қуриш ишларини жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-4718-сон қарори қабул килинди.
Қарорга мувофиқ, бир қатор қурилиш материаллари, машина ва механизмлари божхона тўловларидан озод этилди.
Вилоятимизда бугунги кунда ҳам қурилиш ва бунёдкорлик ишлари изчил жавом этмоқда.
Бир қатор корхоналар томонидан жорий йилнинг 5 ойи давомида ҳажми 33 тоннага яқин, қиймати 14 миллион 393 минг АҚШ доллари бўлган қурилиш материаллари, яъни гипс, оҳак, шпатлёвка маҳсулотлари экспорт қилинди.
Экспорт операцияларининг асосий улуши темир йўл орқали амалга оширилмоқда.
Ушбу экспорт операциялари ўз ўрнида "Улуғбек" ташқи иқтисодий фаолият божхона пости томонидан вилоятда мавжуд 13 та темир йўл бекатлари орқали Ўзбекистон Республикасига кириб келаётган ва чиқиб кетаётган ҳамда транзит ҳаракатланаётган товарлар кесимида божхона назоратидан ўтказилмоқда ҳамда онлайн тартибда расмийлаштирилмоқда.
Маҳсулотларнинг аксарият қисми МДҲ давлатларига ҳамда қўшни Қозоғистон, Тожикистон ва Афғонистон давлатларига экспорт қилинмоқда.

Вилоят божхона
бошқармаси ахборот хизмати


Дата добавления: 13/06/2020 19:22;   Просмотров: 809
 
Для чтения текста нажмите эту кнопку