Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
www.gulobodtongi.uz

 
 

ЮЛДУЗСИЗ КЕЧА

Салқин, намхуш, юлдузсиз кеча,

Дарахтзорлар ётар шовуллаб,

Мен елкамга плаш илганча

Бораяпман ўрмон оралаб.

Дарҳол миниб хаёл отига

Югураман нурдай илгари.

Хаёл оти ўз қанотида

Элтар мени севгилим сари.

 

Итлар ҳурар. Тунд дарвозабон

Ташга чиқар қўлида фонус,

Узангини таранг тортиб ман

Уйга қараб учаман ёлғиз.

 

Лип-лип ёнган шам шуъласида

О, у ерлар қандай кўркам, соз.

Севгилимнинг бағрига аста

Мен ўзимни отаман нохос...

 

Хуштак чалар кузак шамоли

Ва кекса дуб киради тилга:

–Йўл бўлсин, ҳей, содда суворий,

Пуч ўй билан чиқдингми йўлга?...

 

Ҳайнрих ҲАЙНЕ, Олмония (1997-1856)

Хайриддин САЛОҲ таржимаси


Дата добавления: 27/01/2017 15:16;   Просмотров: 1646
 
Для чтения текста нажмите эту кнопку