Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
www.gulobodtongi.uz

 
 

ЁНИМГА КЕЛ

Дилрабо, изҳори ишқ айларам, ёнимга кел,

Қўймаса сайёд дил найларам, ёнимга кел.

Тола-тола соч каби ҳисларим ҳар ёндадур,

Оҳ, сени ошуфтаҳол ўйларам, ёнимга кел.

Кўзларим муштоқ эрур, йўлларингга термулиб,

Лаҳзаларни лаҳзаларга бўйларам, ёнимга кел.

Оразингни эй санам, қалбга оққай куй-наво,

Мен шоён қўшиқларим куйларам, ёнимга кел.

Севги лойимда азалдан ул Худо фармони-ла

Аҳли ишққа мен уни сўйларам, ёнимга кел.

Фармон ТОШЕВ


Дата добавления: 17/03/2017 15:54;   Просмотров: 1519
 
Для чтения текста нажмите эту кнопку