Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
www.gulobodtongi.uz

 
 

ЯНГРОҚ ОВОЗЛАРИ БОР...

Сарвиноз Бозорова 26-умумтаълим мактабининг 8-синфида ўқийди.

У фанларни чуқур ўзлаштириш, мактаб ва жамоат ишларида фаол иштирок этишдан ташқари, адабиёт фанидан ташкил этилган “Ёш қаламкаш” тўгараги машғулотларида қатнашади, ўзи ёзган шеърларини тенгдошларига ўқиб беради.

Шеъриятга ихлоси баланд Сарвинознинг бир нечта машқини эътиборингизга ҳавола этмоқдамиз. Ўқиб, хулоса чиқарасиз деган ниятдамиз.

ТАҲРИРИЯТ

ОНАМ АЛЛАСИ

Қалдирғочлар осмонда,

Қанот ёзиб учади.

Меҳр нури остида,

Самоларни қучади.

Онам айтган аллада,

Навоий сўзлари бор.

Ҳатто Бобур Мирзонинг

Янгроқ овозлари бор.

ДЎСТ

Ҳаётимни безаган,

Яхши кунимда қутлаб.

Ёмон кунда йўқлаган,

Узоқ йўлда ҳамроҳлаб,

Мадад берган дўстимдир,

Азиз меҳрибонимдир.

Сарвиноз БОЗОРОВА

ОНАЖОН

Саломат бўлинг доим,

Онажоним-меҳрибон.

Осмондаги сиз ойим,

Қуёшимсиз, онажон.

Сиз туфайли қувноқман,

Мададгорим, ишончим.

Бағрингизда яйрайман,

Дилда йўқдир ғуборим.

Сизни қутлайман бугун,

Саккинзинчи март билан.

Умрингиз бўлсин узун,

Номингиз жуда баланд.

Матлуби ШАҲЗОДА, 38-умумтаълим мактаб ўқувчиси


Дата добавления: 08/03/2017 16:50;   Просмотров: 1623
 
Для чтения текста нажмите эту кнопку