Шеърият кўнгил мулки. Гуландом Сувонова ҳам узоқ йиллардан буён қалам тебратиб, дўсту биродарлари даврасида, турли маданий тадбирларда шеър ўқиб, ўз мухлисларига эга бўлган ижодкорлардан. Шоиранинг одамийлик, муҳаббат, инсоний фазилатларни ўзига жо этган панду насиҳат мазмунидаги шеърларидан иборат илк китоби Тошкентдаги «Наврўз» нашриётида «Дунё мезбон, инсон меҳмон» номи билан чоп этилди. Мазкур китоб ёш авлодни маънавий руҳда тарбиялашга хизмат қилади деган умиддамиз. Шоира ижодидан бир намуна:
ЎЗБЕКИСТОН ПАХТАСИ
Ўзбегимни танитган,
Ризқ-рўз бериб, бойитган,
Довруғин достон этган,
Ўзбекистон пахтаси.
Рўзғордаги нон, оши,
Кийим-кечак, уст-боши,
Манглайдаги қуёши,
Ўзбекистон пахтаси.
Оппоққина момиқдай,
У кирмаган уй йўқдай,
Оқ олтин ёнар чўқдай,
Ўзбекистон пахтаси.
Copyright © 2024. Гулобод тонги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.gulobodtongi.uz манбаи кўрсатилиши шарт.
Матнда хатолик топдингизми? Матнни танлаб CTRL+ENTER босинг.