Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
www.gulobodtongi.uz

 
 

ВАТАН, КИМЛИГИНГНИ БИЛМАЙ СЕВАМАН

Муҳаммад Юсуф

Кўҳна тол бешикдан бошланган олам,
Сенга иддаолар қилмай севаман.
Бир куни синглим деб, бир куни онам -
Ватан, кимлигингни билмай севаман.
Тўзғийди тўнингдан тортган тўралар,
Кеча тузингни еб, сотган тўралар.
Энди пушаймонда туйнук мўралар.
Мен сени ёнингдан жилмай севаман.
Менга еринг суюк, осмонинг суюк,
Боқсам тенг тўрттала томонинг суюк.
Товонимга кирган тиконинг суюк.
Кафтдан зирапчанг ҳам олмай севаман.
Чўксанг, тур синглим деб сочинг силайман,
Сўксанг, опам дейман, умринг тилайман.
Сендан ранжимайман, гина қил- майман,
Ҳоҳ ҳўмрай, ҳоҳ жилмай бирдай севаман.
Ватан – юрагимнинг олампаноҳи,
Бу дунё букри бир жийданинг шохи.
Кўзим ёши билан суғориб гоҳи,
Кўксимда ўстирган гулдай севаман.
Бу ёруғ жаҳонда бор-у йўғимсан,
Тилимнинг остида новвот, заримсан.
Сен менинг ягона пайғамбарим- сан,
Сен Билол, мен ҳабаш, қулдай севаман.


Дата добавления: 27/10/2017 16:02;   Просмотров: 3126
 
Для чтения текста нажмите эту кнопку