Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
www.gulobodtongi.uz

 
 

УСТОЗГА ЭҲТИРОМ

Ўзининг 80 ёшини қаршилаётган туманимизнинг асл фарзанди, публицист ва адиб, "Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист" унвони соҳиби, устоз Нусрат Раҳмат ўнлаб китоблар муаллифидир. "Мен редакциядан", "Асқар Мухтор дейдилар", "Дашт", "Селексия мўъжизаси" ва айниқса, маърифатпарвар аллома Маҳмудхожа Беҳбудий ҳазратларига бағишланган "Жадид" романи мухлислари томонидан самимий кутиб олинди.

Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан табаррук устозимизни табриклаш учун вилоят журналистлар ижодий уюшмаси раиси Фармон Тошев, "Зарафшон" газетаси муҳаррири ўринбосари Ғолиб Ҳасанов, "Овози Самарқанд" газетаси муҳаррири Баҳодир Раҳмон, "Овози тожик" газетасининг вилоят бўйича махсус мухбири Зоҳир Ҳасанзода ва бошқалар устоз хонадонига ташриф буюриб улуғ айём билан муборакбод этишди. "Гулобод тонги" газетаси муҳаррири, зуллисонайн шоир Нормурод Каримов туман ҳокими Носир Мавлонов номидан устозни касб байрами билан табриклаб, эсдалик совғалар топширди. Бир пиёла чой устидаги гурунг ҳозирги матбуот ва журналистлар вазифаси тўғрисида бўлди. Устоз меҳмонлар ва туман ҳокими Носир Мавлоновга бундай эътибор учун ўз миннатдорчилигини билдирди.

Баҳодир ЗОҲИР


Последнее редактирование: 10/07/2020 08:30;   Просмотров: 714
 
Для чтения текста нажмите эту кнопку