Яқинда "Noshirlik yogdusi" нашриёти 2018 йилда самарқандлик адабиётшунос олим, Самарқанд Давлат университетининг собиқ доценти, филология фанлари номзоди, камтарин инсон Талъат Абдужабборовнинг 90-йиллиги муносабати билан унинг порлоқ хотирасига бағишлан "Умрбоқийлик" китоби тўпловчи ва нашрга тайёрловчи адабиётшунос Абдусалом Самадов томонидан нашр эттирилди.
Хотира китобида "Талъат Абдужабборовнинг дўстлари, шогирдлари ва фарзандлари томонидан ёзилган эсдаликлари" ҳамда олимнинг тўлиқ бўлмаган нашр этилган илмий асарлари рўйхати берилган. Бунда алоҳида китоб шаклидаги 4 та асар, 1955-1984 йиллар давомидаги 263 та илмий, илмий-публицистик мақолалар ўз ўрнини топган.
Булар орасида "Абдулла Қаҳҳорнинг "Шоҳи сўзана" комедияси, Самарқанд,ЎзДУ нашри, 1956 йил, "Рўдакий ҳаёти ва ижоди ҳақида", "Ленин йўли", 1958 йил, Абулқосим Лоҳутий ҳаёти ва ижодига бир қараш", Самарқанд, 1959 йил, "А.П.Чехов ҳаёти ва ижоди ҳақида сўз", Тошкент, 1960 йил. "Жалол Икромийнинг "Олов қизи" романи", Тошкент, 1962 йил, "Г.Серебяковнинг "Прометей" асари ҳақида, Зарафшон, 1964 йил, "Адабиётшуносликка кириш луғати", Ирфон, 1966 йил, "Сотим Улуғзода - адабиётшунос", Душанбе ш. Дониш нашриёти, 1967 йил ва бошқалар.
"Умрбоқийлик" асари сиз азиз китоб муштарийларига манзур бўлади, деган умиддамиз.
Абдураҳим МАФТУН
Copyright © 2024. Гулобод тонги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.gulobodtongi.uz манбаи кўрсатилиши шарт.
Матнда хатолик топдингизми? Матнни танлаб CTRL+ENTER босинг.